Магистратурага қабул давом этмоқда
“Янги Ўзбекистон” университетида ҳозирда қуйидаги мутахассисликларда ўқишга аризалар қабул қилинмоқда:
Бир йиллик магистратура мутахассисликлари:
- Сунъий интеллект ва машиналарни ўрганиш;
- Лойиҳа бошқаруви;
- Амалий тилшунослик ва ТЕSОЛ.
Икки йиллик магистратура мутахассисликлари:
- Иқтисодиёт ва маълумотлар таҳлили;
- Амалий информатика;
- Саноат бошқаруви – инновация ва бизнесни ривожлантириш;
- Замонавий физика;
- Механика муҳандислиги;
- Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар;
- Барқарор кимё муҳандислиги ва материаллар.
Ўқишга аризалар қабули бир йиллик магистратура мутахассисликлари учун 5 сентябргача, икки йиллик мутахассисликлар учун эса 15 августга қадар давом этади.
Талабгорлардан бакалавр дипломи, инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат ва кириш имтиҳонини муваффақиятли топшириш талаб этилади. Агар сиз инглиз тилидан сертификат ёки бакалавр дипломини ҳали олмаган бўлсангиз ҳам ҳозир ўқишга ариза топширишингиз мумкин. Фақат диплом ва сертификатингиз нусхасини 5 сентябрга қадар платформага юклашингиз керак бўлади.
Замонавий физика, Механика муҳандислиги, Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар ҳамда Барқарор кимё муҳандислиги ва материаллар мутахассисликлари учун талабгорлар инглиз тилини минимум IELTS 5,5, қолган йўналишлар учун эса минимум IELTS 6 даражасида билиши талаб этилади.
Бир йиллик магистратура мутахассисликлари учун кириш имтиҳони ўтказилмайди. Икки йиллик мутахассисликлар учун имтиҳон ҳар бир мутахассислик учун турли фанлардан ўтказилади.
Университетда дарслар дунёнинг энг юқори ўринларда турувчи олийгоҳларида ўқиган ва ишлаган профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилади.
“Янги Ўзбекистон” университети давлат олий таълим муассасаси бўлганлиги учун магистратурага қабул қилинган аёл-қизларнинг контракт нархлари тўлиқ қоплаб берилади. Шунингдек, университет томонидан икки йиллик магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилинган талабалар учун 100%, 70% ва 50% миқдоридаги бир йиллик грантлар ажратилади.
Саноат бошқаруви – инновация ва бизнесни ривожлантириш магистратура мутахассислиги Германиянинг Митвайда университети билан ҳамкорликда ташкил этилган икки дипломли дастур ҳисобланади. Мазкур мутахассисликда талабалар биринчи семестрни “Янги Ўзбекистон” университетида иккинчи семестрдан эса Германияда таҳсил олишлари мумкин.
Ўқишга ариза топшириш: https://admission.newuu.uz
Савол ва мурожаатлар учун:
Колл-маркази: +998712024111
Телеграм бот: @newuucontact_bot
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
АҚШ Канада билан барча савдо музокараларини тўхтатди
Жаҳон | 11:35
-
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
-
Россияда мигрантлар иштирокида рўй берган жиноятларга ўзбеклар алоқадор эмаслиги айтилди
Ўзбекистон | 11:12