Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади
Унинг таъкидлашича, USAID ташкилоти томонидан молиялаштиришнинг кескин қисқариши муҳим озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг омборларида тақчилликка олиб келди ва дунё қизамиқ, ОИВ ва полиомиелит каби касалликларга дуч келиши мумкин.

Илон Маск ва Билл Гейтс
Microsoft асосчиси ва филантроп Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) дастурларини ёпиш орқали «дунёдаги энг қашшоқ болалар ўлдирганликда» айблади.
Унинг таъкидлашича, АҚШ томонидан молиялаштиришнинг кескин қисқариши муҳим озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг омборларида тақчилликка олиб келди ва дунё қизамиқ, ОИВ ва полиомиелит каби касалликларга дуч келиши мумкин.
«Дунёдаги энг бой одам дунёдаги энг қашшоқ болаларни ўлдирса, бу яхши эмас», деди Гейтс.
Жумладан, Гейтс Мозамбикнинг Ғазо вилоятидаги шифохонани тилга олди. У онадан болага ОИВ инфекцияси юқишининг олдини олиш билан шуғулланади. Бироқ, АҚШ расмийлари шифохонани Фаластиннинг Ғазо секторидаги ҲАМАС ҳаракатига презерватив етказиб берганликда нотўғри айблаб, грантдан маҳрум қилди.
«Мен унинг ҳозир ОИВ инфекциясини юқтирган болалар билан учрашишини истардим, чунки у молиялаштиришни қисқартирди», деди Гейтс.
Унинг айтишича, USAID ташкилотини «жиноятчи» деб атаган Маск аслида агентлик нима билан шуғулланаётгани ва қандай ишлашини тушунмайди. Февраль ойида Маск Мозамбикнинг Ғазо вилоятини Фаластин ҳудуди билан адаштирганини тан олган эди.
2025 йил февраль ойида Маскнинг Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) Қўшма Штатларнинг дунёдаги энг йирик донори бўлган USAID ташкилотини «ўлиш вақти келганини» эълон қилди ва деярли тугатди.
Бу Гейтс ва Маск ўртасидаги хайрия бўйича биринчи можаро эмас. 2012 йилда Илон Маск эр-хотин Гейтслар ва инвестор Уоррен Баффет томонидан ташкил этилган хайрия дастурига қўшилди ва бойлигининг камида ярмини хайрияга сарфлашга ваъда берди. Бироқ, кейинроқ унинг автобиографи Валтер Исааксон сўзларига кўра, Маск Гейтсга хайрия ишларининг аксарияти «бемаънилик» эканини айтган.
Исааксон сўзларига кўра, миллиардер 2022 йилда Гейтс Tesla акцияларини сотганини билгач, ғазабланган ва уни яхшиликка интилаётган компанияга путур етказиш орқали пул ишлашга урингани учун иккиюзламачи деб атаган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

17:26 / 11.06.2025
Маск Трамп ҳақидаги айрим постлари учун узр сўради

18:40 / 09.06.2025
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

15:04 / 09.06.2025
Маскнинг отаси Москвада: Илон хатога йўл қўйди

14:55 / 08.06.2025