Айрим давлат корхоналарининг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинмоқда
Президент томонидан «Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолигига эришиш янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармон имзоланди.

Фото: Ўзкимёсаноат
Айрим давлат корхоналарининг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинмоқда. Хусусан:
- «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларининг кимёвий маҳсулотлари экспорти «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ орқали амалга оширилишини;
- «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар импорти уларнинг буюртмалари бўйича «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ томонидан амалга оширилишини белгиловчи нормалар бекор қилинмоқда.
Шуниндек, ўзлари ишлаб чиқарган товарларни, шу жумладан, хорижий валютага марказлаштирилмаган тарзда етказиб берувчи экспортчи корхоналар учун қонунчиликда назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва преференцияларни «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ ва унинг ишлаб чиқарувчи ташкилотларига жорий этиш ҳақидаги норма бекор қилинмоқда.
UzGasTrade АЖ томонидан табиий газни импорт қилиш тендер, танлов ҳамда Ҳукумат қарори асосида тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра амалга оширилишини белгиловчи норма бекор қилинмоқда.
Илгари электротехника маҳсулотларининг давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан нарх преференцияси берилган эди. Аниқлик киритилишича, корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
🔴 LIVE: АҚШ урушга қўшилди, Эроннинг жавоби қандай бўлади?
Жаҳон | 16:30
-
«Тинчликпарвар президент сифатида келган Трамп янги уруш бошлади» — Медведев
Жаҳон | 16:11
-
Ўзбекистон фуқаролари Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишга чақирилди
Ўзбекистон | 14:35
-
Ҳафта бошида ҳарорат +44 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 14:28
Мавзуга оид

15:21 / 02.05.2025
Хоразмда 10 млрд долларлик газ-кимё мажмуаси қурилиши бошланади

10:07 / 03.03.2025
Бир қатор хўжалик юритувчи субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

19:00 / 14.02.2025
Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда

20:09 / 03.02.2025