Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Компаниянинг Техасда жойлашган Starbase базаси шу номдаги алоҳида шаҳарга айлантирилади. Маҳаллий аҳоли ўртасида ўтказилган овоз бериш жараёнларида ушбу ташаббус қўллаб-қувватланди.

Фото: Legion-Media
SpaceX компаниясининг штаб-квартираси жойлашган Техасдаги Starbase базаси шу номдаги алоҳида шаҳарга айлантирилади. Bloombergʼнинг ёзишича, маҳаллий аҳоли базанинг шаҳарга айлантирилишини ёқлаб овоз берган.
Starbase Техас жанубида, Бока-Чика пляжида, Мексика чегараси яниқда жойлашган. Овоз беришда фақат бўлажак шаҳар ҳудудида яшовчи фуқаролар иштирок этган.
Шундай қилиб, жами 218 киши иштирок этган овоз бериш жараёнларида янги шаҳар бунёд этилишига фақат олти киши қаршилик билдирган.
Шунингдек, овоз беришда иштирок этган фуқаролар SpaceX’нинг амалдаги ёки собиқ уч нафар ходимини шаҳар амалдорлари лавозимига тасдиқлаган.
«Старбейз, Техас. Энди ҳақиқий шаҳар!», — дея изоҳ беради Илон Маск Х ижтимоий тармоғи орқали.
Техасда янги шаҳар ташкил этиш ниятида ҳақида Маск 2021 йилда маълум қилганди. «Техасда Starbase шаҳрини яратмоқдаман. У ердан — Марсга, кейин — юлдузларга», — деб ёзганди ўшанда у. 2024 йил декабрда базада яшовчи аҳоли шаҳар ташкил этиш илтимоси билан петиция уюштирган.
«Starship’ни жадал суръатларда ишлаб чиқишда зарур бўлган ишчи кучини оширишни давом эттириш учун бизга Starbase’ни бирлашма сифатида ривожлантириш имконияти керак. Шу сабабли биз Камерон округидан сайловлар ўтказишни сўрамоқдамиз — бу орқали Starship Рио-Гранде водийсидаги энг янги шаҳар мақомини олади», — дейилади Starbase бош директори Кэтрин Людерснинг маҳаллий ҳокимиятга йўллаган мактубида.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Amazon сунъий интеллект сабаб ишчи кучини қисқартиради
Жаҳон | 19:44
-
Эрон парламенти Ҳормуз бўғозини ёпиши мумкин
Жаҳон | 19:25
-
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52
-
Британиялик амалдорлар бир йил ичида 2 мингдан ортиқ мобил қурилмани йўқотиб қўйди — The Guardian
Жаҳон | 18:14
Мавзуга оид

09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади

22:35 / 25.05.2025
SpaceX компанияси Starship кемаси портлашига нима сабаб бўлганини эълон қилди

17:37 / 22.04.2025
Европа орбитада космик озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича тажриба бошлади

22:22 / 18.04.2025