Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди
Улар иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида тақиқланган ўсимликни етиштиргани аниқланган.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида уй шароитида гиёҳвандлик ўсимликлари етиштираётган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.
Қайд қилинишича, жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида уйлардан бирида тинтув ўтказилган. У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Таъкидланишича, 12 туп гиёҳвандлик ўсимлиги, шунингдек, қуритилиб, истеъмолга тайёрлаб қўйилган хомашё далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Хабарга кўра, худди шу ҳудудда яна бир турар жой биноси кўздан кечирилганда, унинг эгаси ҳам гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётгани маълум бўлган. Ҳуқуқ-тартибот ходимларини кўргач, у ўсимликни сувга оқизиб, йўқ қилишга уринган, аммо ниятига етолмаган.
Жиноят кодексининг 270-моддасига кўра, тақиқланган экинларни етиштириш 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундан ташқари, 273-моддада гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар содир этганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
-
Италияда супермаркет тармоқларидан бири Исроил маҳсулотларини пештахталардан олиб ташлади
Жаҳон | 08:44
-
Британия музлатилган Россия активларидан фойдаланган ҳолда Украинага 350 та ракета юборади
Жаҳон | 08:37
-
Венгрия бош вазири: Россия НАТО учун таҳдид эмас
Жаҳон | 08:00
Мавзуга оид

21:25 / 25.06.2025
Тошкентда қатор автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди

17:42 / 25.06.2025
«Тошкент метрополитени» тирбандликлар ҳақидаги эътирозларга жавоб қайтарди

11:22 / 25.06.2025
Тошкентда блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди

21:42 / 24.06.2025