Путин Волгоград аэропорти номини "Сталинград"га ўзгартирди
Россия президенти Путин Волгограддаги Гумрак аэропорти номини ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бундан буён у «Сталинград» деб номланади.

Фото: Alex Gensher / Shutterstock
Россия президенти Владимир Путин «Волгоград халқаро аэропортига «Сталинград» тарихий номини бериш тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб хабар қилди 29 апрель, сешанба куни Кремль матбуот хизмати. Бундан бироз олдин Россия ахборот агентликлари Путин Волгограддаги Гумрак аэропортига «Сталинград» номини бериш ғоясини қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берганди.
Хабарларда айтилишича, бу «Волгоград вилояти аҳолиси, фахрийлар жамоаси, шунингдек, МҲО иштирокчилари» томонидан берилган илтимосдир. Россия ҳукумати Россиянинг Украинага қарши урушини «махсус ҳарбий операция» ёки МҲО деб атайди.
2018 йилда «Россиянинг буюк исмлари» умумроссия танловида овоз беришдан сўнг Волгоград аэропортига афсонавий совет учувчиси Алексей Маресев номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди, у федерал Россия телеканаллари хабарига кўра, «оёқларидан айрилганидан кейин ҳам Улуғ Ватан уруши йилларида душманни мағлуб этишда давом этган». Бироқ, аэропортга Маресевнинг номи берилмади. Волгоград аэропорти Путиннинг 2019 йил 31 майда имзоланган Россиянинг 44 та аэропортига таниқли шахслар номини бериш ҳақидаги фармонига киритилмаган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
-
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди
Жаҳон | 21:12 / 07.06.2025
Мавзуга оид

11:05 / 05.06.2025
Зеленский: Россия бутун дунёга нафратини билдиряпти

23:40 / 04.06.2025
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль

22:24 / 04.06.2025
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп

20:34 / 04.06.2025