Сенат Ўзбекистонда электрон сигареталарни тақиқлаш ҳақидаги қонунни маъқуллади
Қонун муҳокамасида сўнгги йилларда электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда мамлакатга олиб кириш ҳамда муомалага киритиш ҳоллари кўпайгани маълум қилинди. Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга электрон сигареталар муомаласи учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Сенат ялпи мажлисида айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг муомаласига доир талабларни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда тамаки маҳсулотларининг янги турларини, хусусан, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда мамлакатимизга олиб кириш ҳамда муомалага киритиш ҳоллари кўпаймоқда.
Шу муносабат билан, тамаки маҳсулотларининг, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларининг, шу жумладан электрон сигареталарнинг ва улар учун суюқликларнинг муомаласини мамлакатимиз ҳудудида тақиқлаш, уларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, шунингдек, тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш учун жавобгарлик белгилаш зарурати юзага келмоқда.
Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни ва улар учун суюқликларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек олиб кириш ва олиб чиқиш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонун нафақат айбдор шахсларни жазолашга қаратилганлиги билан, балки содир этган ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган шахсларни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутиши билан ҳам аҳамиятли эканлиги қайд этилди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Эронда режим ўзгариши мумкинлигини истисно этмади
Жаҳон | 08:41
-
Эрдўған: Нетаняҳунинг Ғазодаги геноциддан эътиборни чалғитишига йўл қўйиш керак эмас
Жаҳон | 08:17
-
Хитой АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбаларини қоралади
Жаҳон | 07:40
-
Туркия: АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига авиазарбаси Яқин Шарқда тартибсизликка олиб келади
Жаҳон | 07:23
Мавзуга оид

11:56 / 12.06.2025
Айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинади

15:13 / 02.06.2025
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида

13:44 / 30.05.2025
Йилнинг биринчи чорагида салкам 1 млрд долларлик туризм хизматлари кўрсатилди

17:52 / 29.05.2025