Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эронда режим ўзгариши мумкинлигини истисно этмади
«Агар ҳозирги Эрон режими Эронни буюк қилишга қодир бўлмаса, режим ўзгариши керак эмасми?» - дея ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.

Фото: Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронда режим ўзгариши эҳтимолини истисно этмаяпти. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари томонидан 23 июн, душанбага ўтар кечаси Truth Social ижтимоий тармоғида чоп этилган постда айтилади.
«Режим ўзгариши» атамаси сиёсий нуқтайи назардан тўғри эмас. Аммо, агар ҳозирги Эрон режими Эронни яна буюк қила олмаса, режим ўзгариши керак эмасми? MIGA!!!» - деб ёзди Доналд Трамп. MIGA қисқартмаси Make Iran Great Again деган маънони англатади, у Трампнинг Make Amerika Great Again (MAGA) сайловолди шиорига ўхшайди.
Айни пайтда, 23 июнга ўтар кечаси Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро ва Американинг Эрон ядровий иншоотларига зарба бериши фонида Қўшма Штатлар ўз фуқароларини «эҳтиёткорликни кучайтиришга» чақирди. «Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро транспортда узилишларга ва Яқин Шарқда ҳаво кенгликларининг вақти-вақти билан ёпилишига олиб келди», — дейилади Давлат департаменти баёнотида. «Хорижда АҚШ фуқаролари ва манфаатларига қарши намойишлар ўтказиш эҳтимоли бор. Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб АҚШ фуқароларига эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия қилади».
22 июнга ўтар кечаси АҚШ армияси Эрон ядровий дастурининг учта объектига зарба берди. B-2 бомбардимончи самолётлари Фордодаги уранни бойитиш заводига ўн иккита 13,6 тонналик бункер бомбаси билан ҳужум қилди ва яна иккитаси Натанз объектига ташланди. Сувости кемалари Натанз ва Исфаҳон объектларига 30 та «Томагавк» ракетасини учирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп халққа мурожаатида Эроннинг уран бойитиш бўйича асосий иншоотлари йўқ қилинганини айтди. Эрон АҚШ зарбаларини тасдиқлаб, объектлар сезиларли даражада зарар кўрганини рад этди.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) 22 июн куни АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига уюштирган ҳужумлари ортидан радиация даражаси ошгани ҳақида ҳеч қандай далил топмаганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
🔴 LIVE: Трампнинг ултиматуми: реал огоҳлантиришми ёки пуч таҳдид?
Жаҳон | 11:29
-
Мерц Трампнинг Украина учун қурол бўйича ташаббусини олқишлади
Жаҳон | 11:09
-
Тошкент вилоятида сифатсиз бензин сотган заправкага нисбатан чора кўрилди
Жамият | 11:06
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 10:53
Мавзуга оид

11:09
Мерц Трампнинг Украина учун қурол бўйича ташаббусини олқишлади

09:45
Россия Axios'нинг Путиннинг Эрон бўйича позицияси ҳақидаги маълумотини рад этди

09:39
ЕИ АҚШга қарши жавоб божларини жорий этишни 1 августга қолдирди

23:54 / 14.07.2025