Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон инвесторлар учун янги «олтин визалар»ни жорий этмоқда
Энди Қозоғистон компаниялари устав капиталига камида 300 минг доллар инвестиция киритган чет эл фуқаролари инвесторлик визасини расмийлаштириш учун электрон ариза топширишлари мумкин бўлади.

Фото: Getty images
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли бизнес ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган инвестиция визаларини олишнинг янги қоидаларини тасдиқлади.
Унга кўра, Қозоғистон компаниялари устав капиталига ёки маҳаллий эмиссия қимматли қоғозларига камида 300 минг доллар инвестиция киритган чет эл фуқаролари инвесторлик визасини расмийлаштириш учун электрон ариза топширишлари мумкин бўлади. Мазкур «олтин виза» 10 йил муддатгача Қозоғистонда яшаш гувоҳномасини олиш имкониятини тақдим этади.
ТИВнинг маълум қилишича, халқаро амалиётда кенг тарқалган бу каби виза дастурлари капитал, технология ва бизнес фаолликни жалб этишнинг самарали усули ҳисобланади.
«Олтин визалар» берилиши хорижий инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатларни таъминлайди ҳамда Қозоғистоннинг инвестицион муҳитига бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Ушбу янгилик мамлакатнинг очиқлик, капитални ҳимоя қилиш ва барқарор халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган стратегик йўналишини акс эттиради», — дейилади Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида.
Ҳужжат расман эълон қилинган кундан 10 кун ўтиб кучга киради.
Аввалроқ 2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилиши маълум қилинган эди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ваҳшийлик шу даражада бўладими..?” — заҳарли дори сабаб водийда асаларилар қирилиб битмоқда
Жамият | 19:02
-
Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси Тошкентга янги қатновни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 18:56
-
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди
Жаҳон | 18:43
-
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна уч ойга узайтирилди
Жаҳон | 18:39
Мавзуга оид

18:56
Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси Тошкентга янги қатновни йўлга қўйди

18:21 / 14.07.2025
Қозоғистонда дунёдаги энг қиммат металл қазиб олинади

20:30 / 10.07.2025
Олмаотада ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ҳостелдаги ёнғин бўйича суд ҳукми чиқарилди

16:48 / 10.07.2025