ЕИ суди Малтадан «олтин паспортлар» беришни тўхтатишни талаб қилди
Малта «инвестиция эвазига фуқаролик» схемасидан воз кечиши керак, акс ҳолда у жаримага тортилади.

Фото: Getty images
Евроиттифоқ суди Малтанинг «олтин паспортлар» бериш тартиби ЕИ қонунчилигини бузаётгани тўғрисида қарор чиқарди, деб хабар беради Financial Times.
«Европа Иттифоқига аъзо давлат ўз фуқаролигини, том маънода Европа фуқаролигини олдиндан белгиланган тўлов ёки инвестиция эвазига тақдим эта олмайди, чунки бу фуқароликни олишни оддий тижорат битимига айлантириш билан тенг», — дейилади суд қарорида.
Суд версиясига кўра, Малта шу орқали ЕИ шартномасида белгиланган «ўз мажбуриятларини бажармаяпти».
FT’нинг ёзишича, Малта «инвестиция эвазига фуқаролик» схемасидан воз кечиши керак, акс ҳолда у жаримага тортилади. Малта ҳукумати «ушбу қарорнинг ҳуқуқий оқибатлари ўрганиб чиқилаётгани, фуқаролик бўйича норматив база қарорда келтирилган тамойилларга мос ҳолатга келтирилишини» маълум қилди.
2023 йилда Еврокомиссия Малтанинг «олтин паспортлар»ни бериш тартиби сабаб ЕИ Олий судига мурожаат қилганди. ЕКга кўра, Малта схемаси бутун иттифоқ учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин, чунки Малта фуқаролигини олганлар ЕИнинг исталган мамлакатида яшаши ва ишлаши, Европа сайловларида овоз бериши мумкин.
Аввалроқ Украинадаги уруш сабаб Ғарб санкцияларига учраган баъзи россиялик бизнесменлар «олтин виза» дастури орқали олинган Малта паспортлари туфайли Европа Иттифоқи давлатларига кириш имкониятини сақлаб қолаётгани тўғрисида хабар берилганди. Улар орасида бизнесмен Алберт Авдолян, шунингдек, АҚШ томонидан «Россия давлат идораларига алоқадор фойдаланувчиларга ускуналарни экспорт қилишга кўмаклашгани учун» айбланган Евгения Бернова ҳамда миллионер Павел Мелников ҳам бор.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

23:20 / 25.05.2025
Малта июн ойида Фаластин мустақиллигини тан олади

22:27 / 28.04.2025
Санкциялар остидаги етти нафар россияликда Малта паспорти борлиги аниқланди

14:26 / 02.03.2025
Ўзбекистоннинг Малтадаги биринчи элчиси тайинланди

19:49 / 26.02.2025