Андижонда Қирғизистон билан боғловчи яширин туннел қазиганларга ҳукм ўқилди
2024 йилнинг март ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Хонобод шаҳар “А.Навоий” МФЙ ҳудудини Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Бекобод қишлоғи билан боғловчи яширин ерости туннели аниқланган эди.

Фото: Видеодан кадр
У орқали, товар-моддий бойликларни мамлакатга олиб кириш ва олиб чиқиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганди.
Дастлаб Қирғизистон фуқароси ерости йўли орқали Ўзбекистонга умумий баҳоси 5 млрд 954 млн сўмлик 812 дона мобил телефон воситаларини олиб ўтиб, мамлакатдан эса қиймати 1 млрд 558 млн сўмга тенг бўлган 1 кг 734 гр ностандарт қуйма олтин буюмларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар шеригига тегишли манзилларда мазкур ерости йўлаги орқали олиб ўтилган 2 млрд 839 млн сўмлик жами 1380 дона мобил телефон аппаратлари, 32 дона қулоқчинлар, 920 дона адаптерлар, 338 дона USB-С кабеллар, 40 дона қувватлагичлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ерости туннели 18-20 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, унинг кенглиги 60-70 смни, баландлиги 170-180 смни, узунлиги эса 300-350 метрни ташкил қилади.
Олиб борилган тергов жараёнларида ушбу уюшган жиноий гуруҳга Қирғизистон фуқароси раҳбарлик қилганлиги аниқланиб, у томонидан гуруҳ аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланган. Ҳозирда унга нисбатан ҳам алоҳида жиноят иши олиб борилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан Қирғизистон фуқароси Жиноят кодексининг 182- ва 223-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 6 йил муддатга, 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари эса Жиноят кодексининг 182-моддаси билан айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Суд ҳукмига мувофиқ, улардан олинган товар-моддий бойликлар ҳамда Хонобод шаҳри А.Навоий МФЙдаги хонадон ундаги “ерости туннели” кўмиш йўли билан йўқ қилиниб, давлат фойдасига мусодара қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаросининг Хонобод шаҳар “А.Навоий” МФЙдаги хонадонида аниқланган иккинчи ерости туннели ҳам суд ҳукмига мувофиқ, тегишли тартибда йўқ қилиниб, мазкур уй ҳамда ашёвий далил сифатида олинган товар-моддий бойликлар давлат фойдасига мусодара қилинди. Қонунбузарга нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тергов жараёнида, ушбу ерости туннеллари орқали Қирғизистондан олиб ўтилган турли русумдаги мобил телефон аппаратлари Андижон ва Тошкент шаҳарларидаги савдо марказларида сотувга чиқарилганлиги аниқланиб, ҳозирда мазкур йўналишда тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Вайрон бўлаётган Ғазо, жазирамада қолган Европа ва “Орешник” билан қуролланаётган Беларус – кун дайжести
Жаҳон | 13:50
-
Ногиронлиги бор шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 13:38
-
Le Monde: Анорбанк акционери Парижда ўғирлаб кетилди
Ўзбекистон | 13:36
-
«Ливерпул» ҳужумчиси Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Спорт | 13:23
Мавзуга оид

15:47 / 01.07.2025
Қирғизистон олийгоҳида мамлакатга умуман келмаган ўзбекистонлик талабалар аниқланди

15:31 / 01.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистон томонидан берилган ер участкаларини расмийлаштиришни якунлади

20:32 / 30.06.2025
Андижонда юк машинаси ёниб кетди

14:45 / 27.06.2025