Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистон томонидан берилган ер участкаларини расмийлаштиришни якунлади
Ўш вилоятига туташ ҳудуддаги иккита участка: Қора-Сув туманидаги 100 гектар, Аравон туманидаги 200 гектарга яқин ер давлат мулкига қабул қилинди.
Қирғизистон ҳукумати қўшни Ўзбекистон ҳокимияти томонидан берилган иккита ер участкасини давлат мулкига қабул қилиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Тегишли ҳужжат 7 кундан кейин кучга киради, деб ёзди 24.kg.

Вазирлар Маҳкамаси 2022 йил 3 ноябрда имзоланган Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни амалга ошириш доирасида шундай қарор қабул қилди.
Бунда гап чегарадош Ўш вилоятидаги иккита участка ҳақида кетмоқда. Улардан биринчиси, 100 гектар майдонга эга, Қора-Сув туманида № 312/4 ва 312/6 чегара пунктлари оралиғида жойлашган. Иккинчиси 200 гектарга яқин майдонга эга, Аравон туманидаги 324 ва 328-сонли пунктлар оралиғида жойлашган.
Қирғизистон ҳукумати қарорига кўра, Ер ресурслари, кадастр, геодезия ва картография агентлиги мамлакат президентининг Ўш вилоятидаги вакили билан биргаликда бир ой муддатда ушбу объектларни инвентаризациядан ўтказиб, давлат рўйхатидан ўтказиши керак.
Қора-сув ва Аравон туманлари маъмуриятига ушбу ер участкаларини тегишли равишда Қора-Сув ва Керме-Тоо овулларига бепул бериш, шунингдек, ресурслардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш топширилган. Фармоннинг мазкур бандлари маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
Мутахассисларга давлат чегарасини белгилаш жараёни якунланганидан сўнг янги маъмурий чегаралар харитасини тайёрлаш ва ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш вазифаси юкланган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил бошида Қирғизистон ва Ўзбекистон умумий давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнини расман якунлаган эди. 27 январ куни икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тегишли шартномани ратификация ёрлиқларини алмашди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги шартномада умумий узунлиги 302,29 километр бўлган чегара чизиғи, жумладан, қўшма чегаранинг 35 та участкаси белгиланган. Ўзбекистон Андижон/Кампиробод сув омборидан 4957 гектар ва тўғонга техник хизмат кўрсатиш ва қўриқлаш мақсадида қўшимча 19,5 гектар майдонни олди. Қирғизистон Андижон сув омборининг чап қирғоғида қурилиши тугалланмаган Кампиробод канали учун компенсация сифатида 1019 гектар яйлов ва «Ғовасой» участкасидан 12849 гектар ер олди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Украинага 2 млн долларлик ёрдам ажратди
Жаҳон | 19:53
-
Коррупция можаролари сабабли Абу-Дабига кўчиб кетган Испания фахрий қироли Португалияга кетмоқчи
Жаҳон | 19:21
-
Эрон ва Ироқ хавфсизлик борасида келишув имзолади
Жаҳон | 18:57
-
Трамп ақлий имконият тестини “аъло”га топширганини айтди
Жаҳон | 18:53
Мавзуга оид

13:59
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади

07:57 / 09.08.2025
Қирғизистон президенти ОАВ тўғрисидаги баҳсли қонунни имзолади

12:45 / 07.08.2025
Германия чегара назоратини узайтиради

13:40 / 06.08.2025