Украина ТИВ Путин томонидан эълон қилинган оташкесим бўйича изоҳ берди
Агар Россия ҳақиқатан ҳам тинчликни хоҳласа, дарҳол ўт очишни тўхтатиши керак. 8 майгача кутишнинг нима кераги бор?, деди ТИВ раҳбари.

Фото: Getty images
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига, агар Россия ҳақиқатан ҳам тинчликни истаса, уни рамзий саналарга боғламай, ҳозироқ ўт очишни тўхтатиши кераклигини айтди.
Украина ТИВ раҳбари Кремлнинг 9 май Ғалаба кунининг 80 йиллиги муносабати билан бир томонлама ўт очишни тўхтатиш тўғрисида эълон қилган баёнотига шундай изоҳ берди.
«Агар Россия ҳақиқатан ҳам тинчликни хоҳласа, дарҳол ўт очишни тўхтатиши керак. 8 майгача кутишнинг нима кераги бор? Агар ўт очишни ҳозир ва исталган санадан 30 кунга тўхтатиш мумкин бўлса – бу шунчаки парад учун эмас, балки ҳақиқий бўлиши керак. Украина узоқ муддатли, ишончли ва тўлиқ ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлашга тайёр. Ва биз буни доимий равишда таклиф қиламиз – камида 30 кунга», деб ёзди Сибига ижтимоий тармоғида.
28 апрель куни Кремль Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан «инсонпарварлик нуқтаи назаридан» ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилди. Оташкесим 8 май ярим тундан 11 майга ўтар кечасигача амал қилади. Кремль Украинани «бундан ўрнак олиш»га, шунингдек, барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
Аввалроқ Владимир Путин Пасха байрамида ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилган эди, у 19 апрелдан 21 апрелгача амалда бўлди. Кўп ўтмай, Москва ва Киев бир-бирини Пасха сулҳига бир неча бор риоя қилмасликда айблади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

23:43 / 21.06.2025
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди

22:13 / 21.06.2025
Россия бюджети 2024 йилда мигрантларнинг патентидан 1,5 млрд доллар ишлади

21:16 / 21.06.2025
Путин: Киев аннексия қилинган ҳудудларни Россияга тегишли деб тан олишдан бош тортиши янги урушга олиб келиши мумкин

19:04 / 21.06.2025