Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ташаббуси билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси билан ҳамкорликда 2025 йилнинг 26 апрел куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 30 га яқин нуфузли халқаро олий таълим муассасалари ўртасида Шахмат бўйича турнир ўтказилди.

Ташкил этилган тадбирда қуйидаги масалаларга ҳам эътибор қаратилди:
I. Халқаро шахмат федерациясининг (FIDE) талабларига мувофиқ, рапид йўналишида, 7 турдан иборат швейцар тизими асосида Ўзбекистон шахмат федерациясининг халқаро тоифадаги тажрибали ҳакамлари томонидан мусобақанинг шаффоф ва холис ҳамда юқори савияда ўтишини таъминлаш;
II. Ёшлар билан ишлашда халқаро олий таълим муассасалари, ёшлар билан ишлаш бўлими раҳбарларининг биринчи йиғилиши ўтказилиб, унда ёшларнинг маънавий-маърифий фаоллигини ошириш, уларнинг шахсий ривожланиши, етакчилик қобилиятини шакллантириш ва ижтимоий-интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган дастурлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
III. Шунингдек, институтнинг туризм ва меҳмондўстлик мактаби профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалар Оҳангароннинг Ўрғозсой ҳудудидаги “Илоқ” этнофестивалида фаол иштироки таъминланди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

19:00 / 17.03.2025
Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

17:00 / 01.03.2024
Сингапур менежментни ривожлантириш институтида HBS академияси курслари ташкил этилади

10:00 / 23.10.2023
Сингапур менежментни ривожлантириш институти абитуриентлар учун қишки қабул бошлади

22:17 / 29.04.2017