Сингапур менежментни ривожлантириш институти абитуриентлар учун қишки қабул бошлади

Фото: Сингапур менежментни ривожлантириш институти
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти "Қишки қабул 2023-24" жараёни бошланганини эълон қилади.
Ҳужжат топшириш муддати 2023 йил 25 ноябргача давом этади.
Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш учун институт расмий сайтидаги қабул бўлимига (http://admission.mdis.uz/) кирган ҳолда қуйидаги ҳужжатларнинг электрон вариантларини юклашлари талаб этилади:
• Номзодни тасдиқлаш шакли;
• Паспорт ёки ID (паспортга доимий рўйхатдан ўтган манзили ҳам қўшилади);
• 5.5 ва ундан юқори инглиз тили даражасини тасдиқловчи ҳужжат (IELTS) / CEFRL B2 ёки 5.5 ва ундан юқори бўлган TSMRI Кириш имтиҳони натижаси
• 3.5Х4.5 ҳажмда фотосурат (JPEG форматда);
• ўрта таълим даражасига эга диплом ва баҳолар иловаси (инглиз тилига таржима қилинган ҳолда):
Ушбу қабулга фақатгина ўрта таълимни тўлиқ якунлаганлар ҳужжат топширишлари мумкин. Умумтаълим мактаби (11 йиллик) ёки академик лицей/касб-ҳунар коллежи ёки шунга тенглаштирилган таълим.
2023 йилнинг баҳор, ёз ва ноябр ойида TSMRI Кириш имтиҳонидан 5.5 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар натижалари қишки қабул учун ҳам амал қилади.
Қабул комиссиясининг иш жадвали:
душанба - жума (10:00 - 17:00)
Қабул жараёни ҳақида маълумот олиш учун:
+998712717702 (Маълумот маркази)
+998712769082 (Қабул комиссияси)
📧Электрон манзил:
Бу ҳали ҳаммаси эмас!
Энди сиз ўқишга кириш учун (шунингдек, 4.5 - 5.0 балли кўрсаткичга эга абитуриентлар ҳам) институтнинг ўзида фаолият олиб бораётган интенсив тайёрлов курсларида ҳам қатнашишингиз мумкин. Курс ҳақида батафсил маълумот бу ерда👇
"ҚИШКИ ҚАБУЛ 2023-24" ТАЙЁРЛОВ КУРСИ
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Ўзбекистон республикаси президентининг 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ 691-сон қарори билан ташкил этилган бўлиб, институт битирувчиларига тегишли таълим йўналишлари бўйича Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур Республикаси)нинг шерикларидан бўлган етакчи халқаро олий таълим муассасаларидан бирининг дипломи берилиши, бу диплом Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилиши белгилаб қўйилган.
Институтда бугунги кунда Буюк Британиянинг 3 та университети, жумладан, Бангор (Bangor University), Сандерленд (University of Sunderland) ҳамда Тиссайд (Teesside University) университетларининг 15 та бакалавр ва 3 та магистратура йўналишдаги таълим дастурлари йўлга қўйилган.
Реклама
Мавзуга оид

17:00 / 26.04.2025
Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди

19:00 / 17.03.2025
Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

17:00 / 01.03.2024
Сингапур менежментни ривожлантириш институтида HBS академияси курслари ташкил этилади

22:17 / 29.04.2017