Халқаро арбитраж Туркия текстил компаниясининг Ўзбекистонга нисбатан 700 млн долларлик даъвосини рад этди
2000-йиллар бошида Ўзбекистон тўқимачилик саноатига инвестиция киритган Туркиянинг Bursel Tekstil компанияси 2017 йилда Ўзбекистон Республикасига қарши халқаро арбитражга даъво киритган эди. Даъво предмети пахта нархи ва солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар бўлган. Арбитраж трибунали инвесторнинг барча шикоятларини рад этди.

Иллюстратив сурат
2024 йил 10 октябрь куни Инвестицион низоларни ҳал қилиш халқаро марказининг (ICSID) арбитраж трибунали «Bursel Tekstil Sanayi Ve Diş Ticaret A.Ş.» (Туркия) компанияси ва Туркия Республикаси фуқаролари (Bursel компанияси) даъвоси бўйича Ўзбекистон Республикасига қарши очилган халқаро арбитраж иши бўйича қарорини эълон қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Даъво миқдори тахминан 700 миллион АҚШ долларини ташкил этган иш бўйича арбитраж трибунали Bursel компаниясининг барча даъволарини рад этиб, уларга Ўзбекистон томонининг арбитраж харажатларини қоплаб беришни белгилади.
Арбитраж иши Bursel компанияси ташаббуси билан 2017 йилнинг июль ойида бошланиб, қарийб 7 йил давом этди. Туркия компанияси Ўзбекистон ҳукуматини пахтани арзонлаштирилган нархларда сотиш ва экспортни қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш ваъдаларини бажармаганликда айблаган. Даъвогар томонга кўра, бу компаниянинг банкрот бўлишига олиб келган.
Арбитраж қоидаларига кўра, арбитраж трибунали қарори якуний ва мажбурий ҳисобланади.
Қайд қилинишича, арбитраж ишида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳамда White&Case (АҚШ) халқаро юридик фирмаси томонидан таъминланди.
Bursel Tekstil Sanayi Ve Diş Ticaret A.Ş. — 2000-йиллар бошида Ўзбекистон тўқимачилик саноатига сармоя киритган турк тўқимачилик компанияси. Хусусан, ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан молиялаштирилган Тошкентда тўқимачилик фабрикасини қуриш лойиҳасида иштирок этган. 2011 йилда унинг Ўзбекистонда учта заводи бор эди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

22:25 / 24.06.2025
Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди

07:23 / 23.06.2025
Туркия: АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига авиазарбаси Яқин Шарқда тартибсизликка олиб келади

12:42 / 21.06.2025
Туркия етакчиси Арманистон бош вазири билан тарихий учрашув ўтказди

20:52 / 15.05.2025