Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
Ўзбекистон президенти Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев 15 май куни Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Турли даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони, авиақатновлар кўпаймоқда.
Бугун Тошкент шаҳрида ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, бизнес мулоқоти ва кўргазманинг самарали натижалари юксак баҳоланди.
Товар айирбошлашни, шу жумладан Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товарлар номенклатурасини кенгайтириш орқали янада кўпайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳим экани таъкидланди.
Инновациялар, энергетика, саноат, фармацевтика, тўқимачилик, туризм, таълим ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш, кооперация лойиҳаларининг янги портфели ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.
Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиянинг ёзги юриши: Украинадаги вазият бир ой ичида қандай ўзгарди?
Жаҳон | 18:38
-
Римда заправкада кучли портлаш содир бўлди. Камида 20 киши жароҳат олди
Жаҳон | 18:29
-
Тожикистонда чорва орасида куйдирги касаллиги тарқалди
Жаҳон | 18:27
-
Ҳикматилла Убайдуллаев Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси ижрочи директори в.б. этиб тайинланди
Жамият | 17:51
Мавзуга оид

17:51
Шавкат Мирзиёев Хонкендида Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди

16:40
Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани уруш гирдобига тортиш хавфини туғдирди – Шавкат Мирзиёев

14:24
Ўзбекистон ва Афғонистон иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олди

08:55