NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
L’LORRI камераси ёрдамида олинган суратлар астероиднинг узунлиги 8 километрга, максимал эни эса 3,5 километрга етишини кўрсатган.

Фото: Reuters
NASA’нинг «Люси» сайёралараро станцияси Donald Johanson астероидидан қарийб 960 километр узоқликдан учиб ўтди ва Ерга унинг суратларини узатди. Бу ҳақда космик агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Астероид ўзига хос шакли билан ажралиб туради — у ингичка кашак билан боғланган иккита объектга ўхшайди. Миссия раҳбари Хел Левисоннинг сўзларига кўра, осмон жисмининг тузилиши Қуёш тизимидаги сайёраларнинг шаклланиш жараёнини яхшироқ тушуниш имконини беради.
L’LORRI камераси ёрдамида олинган суратлар астероиднинг узунлиги 8 километрга, максимал эни эса 3,5 километрга етишини кўрсатган. Объектнинг бир қисми иккинчисидан кичикроқ, аммо уларнинг кесмалари ўхшаш. Юза ёрқин кулранг реголит ва кратерлар билан қопланган.
Қайд этилишича, мазкур астероид тахминан 150 миллион йил олдин шаклланган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, у икки жисмнинг ўзаро тўқнашуви натижасида пайдо бўлган одатдаги иккиталик объектларга ўхшамайди. Donald Johanson’нинг геологик тузилиши ҳам кутилганидан мураккаброқ бўлиб чиққан.
Аввалроқ NASA’нинг «Жеймс Уэбб» телескопи 2032 йилда Ой билан тўқнашиши мумкин бўлган 2024 YR4 астероидини суратга олганди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди

14:20 / 14.05.2025
Боғотдаги ҳодиса: аслида нима бўлган?

09:41 / 14.05.2025
Хоразмдаги уйлардан бирига астероид тушгани рад қилинди

01:03 / 08.05.2025