Биринчи чоракда қарийб 9 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирилди
Шавкат Мирзиёевга 21 апрель куни инвестиция соҳасида жорий йил биринчи чоракда қилинган ишлар ҳамда навбатдаги асосий вазифалар бўйича ахборот берилди.

Қайд қилинишича, жорий йил биринчи чоракда 8 миллиард 700 миллион доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 20 фоизга ўсди.
Бу маблағлар эвазига энергетика, металлургия, кимё, фармацевтика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, коммунал ва ижтимоий соҳаларда кўплаб муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунда қўшилган қиймат ва иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Биринчи ярим йиллик якуни билан 18 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши кутилмоқда.
Умуман, 2025 йилда 42 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилиши, 81 та йирик, 8 мингдан ортиқ ўрта ва кичик лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Мутасаддиларга ҳар бир лойиҳа бўйича манзилли ишлаб, барча вазирлик, ҳокимлик ва тармоқ раҳбарларини жалб қилиб, тегишли масалаларни ўз вақтида ҳал этиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ҳозирги кунда дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишлар шароитида ҳар бир инвестор билан яқиндан ишлаб, хорижий сармоялар самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди. Энг асосийси – янги инвестиция лойиҳаларини тезроқ ишга тушириб, саноат тармоқларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш ҳамда юқори даромадли иш ўринларини яратиш муҳимлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Мавзуга оид

09:34 / 28.06.2025
Путин Ғарб давлатлари иқтисодиёти ҳақида: «Тез орада йўқ бўлиб кетади»

21:21 / 27.06.2025
Шавкат Мирзиёев Минскда Владимир Путин билан учрашув ўтказди

18:31 / 27.06.2025
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди

17:25 / 27.06.2025