Владимир Путин Пасха муносабати билан қисқа оташкесим эълон қилди
Россия президенти 19 апрел куни соат 18:00 дан 21 апрел соат 00:00 гача барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни буюрди. Аввалроқ АҚШ президенти Украинадаги урушда ўт очишни тўхтатиш бўйича Россия томонига берилган таклифга шу ҳафта охиригача жавоб олишни кутаётганини айтганди.

Фото: Sputnik
Россия Пасха байрами муносабати билан Украина билан урушда 30 соатлик оташкесим эълон қилди. Бу ҳақда президент Владимир Путин маълум қилди.
“Гуманитар нуқтайи назардан, бугун соат 18:00 дан бошлаб, якшанбадан душанбага ўтар кечаси – соат 00:00 гача Россия томони Пасха танаффусини эълон қилади. Бу вақт давомида барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни буюраман”, – деди Путин РФ қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов билан учрашувда.
Россия президенти Украина томони “Россиядан намуна олишига” умид билдирди.
“Шу билан бирга, бизнинг қўшинларимиз танаффуснинг рақиб томонидан эҳтимолий бузилишлари ва провокациялар бўлишига, унинг ҳар қандай агрессив ҳаракатларини қайтаришга тайёр туриши керак”, – деди у.
Владимир Путин, шунингдек, АҚШнинг можарони тинч йўл билан ҳал қилишга интилишларини олқишлашини қўшимча қилди.
Украина томони ҳозирча Россиянинг ташаббусига муносабат билдирмади.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп россиялик ҳамкасбидан Украинада ўт очишни тўхтатиш таклифига “шу ҳафта охиригача” жавоб олишни кутаётганини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин АҚШ воситачилигида Россия ва Украина ўртасида энергетика объектларига зарба бермаслик бўйича келишув бўлган, 18 мартдан бошланган келишув 1 ойга тузилганди. Бу муддат давомида икки томон ҳам доимий равишда бир-бирини келишувни бузганликда айблаб келди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

13:38 / 13.06.2025
Трамп: «Афтидан, Путинга Россиянинг Украинадаги йўқотишлари аҳамиятсиз»

11:33 / 13.06.2025
Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериш ҳақида «ўйламаяпти»

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

21:34 / 12.06.2025