«Уйда ёлғиз 2» фильми режиссёри Трампнинг қасосидан қўрқишини айтди
Крис Коламбус фильмдаги Доналд Трамп билан боғлиқ саҳнани кесиб ташлашни орзу қилишини, аммо Америкадан ҳайдаб юборилишидан қўрқишини таъкидлади.

Фото: Ron Galella
1992 йилда «Уйда ёлғиз 2: Нью-Йоркда йўқолган бола» комедиясини суратга олган режиссёр Крис Коламбус фильмдаги Доналд Трамп билан боғлиқ саҳнани кесиб ташлашни орзу қилишини тан олди. Бироқ у АҚШ президенти қасоси ва мамлакатдан депортация қилинишидан қўрқиб, бу «тавқи лаънат» ва «оғир юк»дан қутула олмаслигини айтди.
«Агар буни қилсам, эҳтимол, мамлакатдан чиқариб юборилишим мумкин. Қўшма Штатларда яшашга яроқсиз деб топилишим, сўнгра Италияга ёки бошқа жойга қайтишга мажбур бўлишим мумкин», деди 66 ёшли режиссёр San Francisco Chronicle нашрига.
Фильмда Доналд Трампнинг эпизодик роли 7 секунд давом этади. АҚШ бўлажак президенти бош қаҳрамон ролини ижро этган Маколей Калкинга Plaza меҳмонхонасидаги лифтга қандай боришни бир оғиз тушунтиради. Шу даврда 46 ёшли Трамп кўчмас мулк соҳасида нуфузли магнат бўлган ва Нью-Йоркдаги энг йирик меҳмонхоналардан бирига эгалик қилган.
Коламбус журналистларга Трампнинг фильмдаги иштироки Манҳэттен марказидаги меҳмонхонада суратга олиш учун зарур шарт бўлганини айтди. Режиссёрнинг сўзларига кўра, Трамп ультиматум қўйган: «Агар мен фильмда кўриниш берсам, Plaza меҳмонхонасидан фойдаланишингиз мумкин».
Трамп 2023 йилда Коламбусни ёлғон гапиришда айблади. Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодини қўймоқчи бўлган сиёсатчи сўзларига кўра, суратга олиш гуруҳи том маънода ундан фильмда кўриниш беришни «ёлвориб сўраган». Трамп сўзларига кўра, охир-оқибат бу лавҳа фильмга «жуда мос тушган».
The Guardian нашрининг қайд этишича, 1992 йилда «Уйда ёлғиз 2» фильми ҳақиқатан ҳам прокатда хитга айланди. 28 миллион доллар бюджетга эга фильм 360 миллион доллар йиғди. Шу билан бирга, ўтмишда Трамп лавҳасини фильмдан кесиб ташлашга уринишлар бўлган. Қисқартирилган версияси 2019 йилда Канада телевидениесида намойиш этилган.
Олти йил ўтиб, 2025 йил февралида Доналд Трамп ўзининг иккинчи президентлик муддатида Канада товарларига 25 фоизлик бож жорий этишини эълон қилди. Бироқ, шундан сўнг у икки марта қарорини кечиктирди.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 11:05
-
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Uzum Market 69 000 дан ортиқ ўзбекистонликни реабилитация қилиш воситалари билан таъминлади
Ўзбекистон | 11:00
-
Ҳиндистон Покистон бўйлаб зарбалар сериясини амалга оширди. Асосий маълумотлар
Жаҳон | 10:59
-
Россия қўшинлари Суми ва Запорижжяга ҳужум қилди
Жаҳон | 10:57
Мавзуга оид

23:14 / 06.05.2025
«Ҳеч қачон ҳеч қачон деманг» — Трамп Канаданинг АҚШга қўшилиши ҳақида

23:08 / 06.05.2025
АҚШ ва Ғарбий Европа аҳолисининг қарийб ярми Россия туфайли учинчи жаҳон уруши бошланишини кутмоқда

21:56 / 06.05.2025
Трамп ҳусийлар «таслим бўлганини» эълон қилди

21:12 / 06.05.2025