Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошлар доимий яшаш манзилига қайтарилди.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон Бош консулхонасидан олинган маълумотга кўра, ҳамюртимиз С.Л. Екатеринбург шаҳрига турмуш ўртоғи билан вақтинча ишлаш мақсадида келган қизи М.О.нинг туғуруқхона билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш беришни сўраб мурожаат қилган.
Бош консулхона ҳузуридаги "Аёллар кенгаши" раиси мазкур мурожаатни ҳар томонлама ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, М.О. Екатеринбург шаҳрида турмуш ўртоғи, онаси ва вояга етмаган фарзанди билан яшаб келган. Турмуш ўртоғи оилавий келишмовчилик сабаб уларни ташлаб кетган.
Маҳаллий шифокорлар билан олиб борилган маслаҳатлар натижасида бўлғуси онанинг ҳомиласига ва Ўзбекистонга қайтиши учун таҳдидлар йўқлиги маълум бўлди.
Бош консулхона ходимлари ва Свердловск вилоятидаги фаол ватандошлар кўмагида ҳамюртларнинг доимий яшаш манзилига етиб олиши учун "Екатеринбург-Тошкент" йўналишидаги самолётга чипта харид қилиб берилди.
Ўзбекистон дипломатлари мазкур оилани 3 май куни Екатеринбург шаҳридаги "Кольцово" халқаро аэропортидан Тошкент шаҳрига кузатиб қўйишди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

13:26 / 22.07.2025
Россияда қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

11:49 / 21.07.2025
Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

19:00 / 17.07.2025
Ўзбекистонга пул ўтказмалари 27 фоизга кўпайди

19:01 / 10.07.2025