Leapmotor импортига рухсат берилди, лекин шартлари бор
Хитой компаниясидан Ўзбекистонда расмий дилери фаолиятини ташкил этиш талаб қилинмоқда. 2023 йил 1 январдан бекор қилинган бу талаб 2024 йил апрелда тикланган эди.

Фото: Olx
Leapmotor бренди остидаги автомобилларнинг Ўзбекистонда муомалага чиқарилишига шартли равишда рухсат берилди. Бу ҳақда 14 апрел куни Пискентдаги лабораторияда ўтказилган такрорий синовда ижобий натижа олинганидан кейин, Техник тартибга солиш агентлиги ва UzTest маркази маълум қилди.
Рухсат бериш эвазига, Leapmotor компаниясининг олдига қуйидаги шартлар қўйилган:
- Leapmotor товар белгили автотранспорт воситасининг номувофиқлиги аниқланганда уларни бартараф қилувчи ҳамда истеъмолчига етказилган зарарни қопловчи ишлаб чиқарувчининг расмий вакили – Ўзбекистон Республикаси резиденти (юридик шахс)ни белгилаш;
- республикага импорт қилинаётган Leapmotor товар белгили барча автотранспорт воситаларининг турини маъқуллаш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш.
Хабарда айтилишича, Leapmotor компанияси ушбу бренд остидаги автомобиллар ишлаб чиқарилаётган корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнлари ва шартларини ўрганиш ва баҳолаш мажбуриятларини ҳам ўз зиммасига олган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Leapmotor C16 русумли электромобилда “электромагнит шовқин даражаси рухсат этилган чегарадан 16 баробар юқори” деган важ билан, Leapmotor бренди остидаги барча моделларга мувофиқ сертификати бериш учун аризалар қабули тўхтатиб қўйилганди.
14 апрел куни Leapmotor компанияси вакили иштирокида худди шу русумдаги, лекин бошқа электромобил синовдан ўтказилди ва ижобий натижа олинди.
Эслатиб ўтамиз, хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларни фақат расмий дилерлар томонидан импорт қилиш талаби президент фармони асосида 2023 йил 1 январдан бекор қилинган эди. Аммо 2024 йил апрелига келиб, бу талаб яна жорий этилган.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
Жаҳон | 00:46
-
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Жаҳон | 00:16
-
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
Жаҳон | 23:45 / 05.05.2025
-
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
Жамият | 23:43 / 05.05.2025
Мавзуга оид

23:20 / 03.05.2025
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди

22:42 / 03.05.2025
АҚШда жисмоний шахслар буюртма қилган хорижий товарлар учун божсиз режим бекор қилинди

11:55 / 26.04.2025
Автомобил бозоридаги монополия: Ўзбекистон битта хатони иккинчи марта такрорлайдими?

07:51 / 25.04.2025