Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
У 400 нафар ўқувчини бошқарган, ота-оналарнинг сўровларига жавоб қайтарган ва кунига ортиқча олти соат ишлаган.

Фото: South China Morning Post
Хитойнинг Ухан шаҳрида онлайн платформ орқали репетиторлик билан шуғулланувчи Ли фамилияли эркак ҳаддан ортиқ кўп ишлагани сабаб вафот этди, деб хабар беради South China Morning Post.
Қайд этилишича, Ли университетни тамомлаши билан компанияга ишга кирган. Эркак тез-тез ортиқча иш юкламаларини олиб турган ва 22 апрелдан бошланиши керак бўлган таътили олдиндан ҳам шундай йўл тутган. Дам олиш олдидан Ли талабалар билан қўшимча машғулотлар олиб бориб, ишдаги қарзларини ёпишга ҳаракат қилган.
Ли ярим кечага қадар офисда қолиб кетган ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи бундан хавотирга тушган. Қиз Лига қўнғироқ қилган, бироқ у гўшакни кўтармаган. Эртаси куни офисга келган фаррош стол устида ҳушсиз ётган эркакка дуч келган.
Тиббиёт ходимларининг хулосасига кўра, Ли юрак тўхтаб қолишидан вафот этган — бу эса ҳаддан ортиқ стресс ва чарчоқдан келиб чиққан бўлиши мумкин. Маҳаллий бандлик идораси Лининг ўлими иш билан боғлиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаш билан шуғулланмоқда.
25 апрел куни компания расмий баёнот билан чиқиб, ходимнинг ўлими ортиқча ишлаш билан боғлиқ эмаслигини маълум қилган. Таъкидланишича, Ли вафот этган кунда барча ходимлар байрамга таклиф қилинган, шу боис ўша куни ортиқча иш режими режада бўлмаган.
Шунга қарамай, тармоқларда собиқ ходимларнинг ушбу хабарга муносабатлари тарқалди. Улардан бирининг ёзишича, Ли 400 нафар ўқувчини бошқарган, ота-оналарнинг сўровларига жавоб қайтарган ва мунтазам кунига ортиқча олти соат ишлаган.
Офисдаги иш тартиби ҳам жуда қаттиқ бўлган. Ван фамилияли собиқ ходимлардан бирининг айтишича, ўртиқча иш юкламалари сабаб унда безовталик пайдо бўлган ва ўтган йилнинг охирида у ишдан бўшаган. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ходимлар ҳожатхонага ёки тушликдаги танаффусга чиқишдан олдин ҳам раҳбариятдан рухсат сўрашга мажбур.
Хитой меҳнат қонунчилигига кўра, кунлик иш режими 8 соатдан, ҳафтасига эга 44 соатдан ошмаслиги керак. Бир ой давомидаги ортиқча иш юкламалари эса 36 соатдан ошиши керак эмаслиги белгиланган. Шунга қарамай, мамлакатда «ортиқча ишлаш маданияти» тўғрисида хабарлар пайдо бўлишни давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

20:09 / 26.07.2025
Хитой Европадан нега норози?

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

14:34 / 26.07.2025
Хитой Тошкентда аккумуляторларни сақлаш тизимини барпо этади

09:54 / 26.07.2025