Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техинспекция «Дубай шоколади»да хавфли бактерияларни аниқлади
Шоколад инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, айниқса, аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Fix Dessert Chocolatier савдо бренди остида «Дубай шоколади» сифатида сотилаётган маҳсулот инсон саломатлиги учун хавфли. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси шундай хулосага келди.
Қайд қилинишича, инспекция мутахассислари бу маҳсулотнинг назорат харидини амалга оширган ва намуналарни UzTest синов лабораториясига топширган.
Текширувлар натижасида регламентга нисбатан қуйидаги номувофиқликлар аниқланган:
- Мезофил аэроб ва факультатив анаэроб бактериялар (МАФАМ), шунингдек, ачитқи замбуруғларнинг юқори даражадаги мавжудлиги;
- Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва «Сальмонелла 25 г» бактериясининг мавжудлиги (меъёрий ҳужжатларда қатъиян тақиқланган).
«Бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, айниқса, аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермайди. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг тегишли бандлари талаблари бузилган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

20:45 / 08.07.2025
UzTest’да катта ўғирлик: Германиядан олиб келинган ускуна таг-туги билан йўқолди

20:17 / 02.07.2025
Пискентдаги автополигондан навбатсиз сертификат олингани тасдиқланди

16:59 / 16.04.2025
Ўзбекистон расмийлари Хитойга бориб, Leapmotor заводида “техник аудит” ўтказади

14:25 / 15.04.2025