Олимлар ифлосланган ҳаво кексалар миясига зарар етказишини аниқлади
Буни Лондон университети мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот кўрсатди.

Фото: Unsplash
The Journals of Gerontology журналида чоп этилган янги тадқиқотга кўра, ҳаводаги азот диоксиди (NO2) ва майда заррачалар (PM2.5) асосий когнитив қобилиятларнинг пасайишига олиб келади.
NO2 атмосферага биринчи навбатда ёқилғининг ёниши натижасида чиқади. PM2.5 заррачалари кўпинча бензин, мой, дизель ёқилғиси ёки ёғочнинг ёниши туфайли ҳавода пайдо бўлади.
Янги тадқиқотда олимлар 65 ва ундан катта ёшдаги 1127 нафар кексанинг маълумотларини таҳлил қилишди.
Мутахассислар гуруҳи 2008–2017 йиллар давомида ҳаво ифлосланишининг таъсирини ўрганиб чиқди. Шунингдек, иштирокчиларнинг хотирасини, ижро функцияларини (режалаштириш, муаммоларни ҳал қилиш, янги вазиятларга мослашиш қобилияти), тил ва умумий когнитив функцияни баҳолади.
Маълум бўлишича, NO2 ва PM2.5 миқдори энг юқори бўлган ҳудудларда яшовчи одамлар когнитив тестларда ифлосланиш даражаси ўртача бўлган ҳудудларда яшовчиларга қараганда ёмонроқ натижаларга эришган. Энг ишончли далил иштирокчиларнинг тил кўникмаларида топилган.
Бундан ташқари, ҳаво ифлосланишининг турли манбалари когнитив саломатликка турлича таъсир кўрсатиши аниқланди. Масалан, саноат, уйни иситиш ва ёқилғининг ёниши натижасидаги ифлосланиш нутқ қобилиятининг ёмонлашиши (сўзларни тезда топиш ва талаффуз қилиш қобилияти) билан чамбарчас боғлиқ эди.
Тадқиқот муаллифлари ҳаво ифлосланиши мия функциясининг ёмонлашиши билан боғлиқлигини таъкидламоқда.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

18:47 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди

13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди

18:43 / 08.05.2025
Олимлар Ерда кислород қачон йўқ бўлиб кетишини аниқлади

08:02 / 05.04.2025