Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлом умрни узайтиришнинг тўрт асосий усули айтилди
Узоқ ва соғлом яшашнинг тўрт таянч омили бу — касалликларни эрта аниқлаш, юрак-қон томир ва метаболик саломатликни яхшилаш, яллиғланишларга қарши кураш ҳамда когнитив ва жисмоний бардошни сақлаш ҳисобланади.

Фото: rbc.ua
Бу ҳақда WellnessPulse нашрига америкалик иммунолог ва оилавий шифокор доктор Ҳелен Мессйе маълум қилди.
Табибнинг тушунтиришича, соғлом умрни узайтириш учун мунтазам равишда қон босими, қондаги шакар ва холестерин миқдори, оғирлик ва бел айланасини кузатиб бориш керак. Ушбу кўрсаткичлардаги ўзгаришлар турли патологияларнинг илк белгиларини ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, шифокор мунтазам тиббий кўрикдан ўтиш муҳимлигини таъкидлади.
«Энг муҳим кундалик одатлар — бу ҳар кунлик жисмоний фаоллик, сифатли уйқу, тўйинтирувчи овқатланиш, стрессни назорат қилиш ва доимий мулоқот. Бу саломатликка доир барча соҳалардаги изчиллик узоқ муддатда йиғиладиган ижобий таъсирга эга», — деб тушунтирди шифокор.
Маълум қилинишича, тўғри овқатланиш антиоксидантлар мавжуд бўлган маҳсулотларни рационга қўшишни талаб қилади. Антиоксидантлар — бу тананинг ҳужайраларини фаол кислород шакллари ва яллиғланишдан ҳимоя қилувчи табиий моддалардир. Уларнинг манбалари — чой, қаҳва, мевалар, сабзавотлар, какао маҳсулотлари, шунингдек, фойдали ёғлар — балиқ ва ёнғоқлардир.
Жисмоний фаоллик ва бардошни сақлаш, юрак хасталиклари, семириш ва қандли диабетнинг олдини олиш учун куч машқлари, пиёда юриш, велосипед ҳайдаш ва сузиш тавсия этилади. Қўшимча равишда йога машғулотлари эса инсоннинг эгилувчанлик ва мувозанат қобилиятини ривожлантиради. Бу хусусан кекса ёшдагилар учун муҳим, чунки айнан шу фазилатлар йиқилиш ва суякни синдириб олиш хавфини камайтиради.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

09:50 / 06.05.2025
Нонуштада албатта истеъмол қилиниши керак бўлган маҳсулотлар айтилди

20:05 / 22.12.2024
“Чекмаслигингиз тамаки тутуни зараридан хавфсиз эканингизни англатмайди” – пулмонолог Давронбек Турсунов

20:23 / 23.11.2024
Қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради — тадқиқот

15:28 / 07.10.2024