Тайван ҳарбий-денгиз кучлари кемаси Хитой кемаси билан тўқнашиб кетди
Тайван ҳарбий-денгиз кучлари: ҳарбий кема Хитойнинг балиқчи кемаси билан тўқнашиб кетди.

Фото: Daniel Ceng/AP
Тайван ҳарбий-денгиз кучлари кемаси Хитой балиқчи кемаси билан тўқнашди, деб хабар бермоқда орол ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, олинган зарар эса кемалар ҳаракати хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
«Чжунхэ» ҳарбий кемаси 27 март куни топшириқни бажараётиб, Хитойнинг «Минлянюй 61756» балиқ овлаш кемаси билан Тайчжун шаҳри портидан тахминан 45 денгиз миляси (83,3 км) узоқликда тўқнашиб кетди», — дейилади Тайван ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида.
Аввалроқ орол ҳарбий-денгиз кучлари Тайванга бир неча кема ва 30 та Хитой армияси самолёти яқинлашгани ҳақида хабар берган эди.
Идоранинг таъкидлашича, 23 та самолёт орол ва Хитойни ажратиб турувчи Тайван бўғози орқали ўрта чизиқни кесиб ўтиб, ҳаво мудофаа зонасига кирган. Нашрда қайд этилишича, орол давлати ҳарбийлари «шунга мос тарзда реакция билдирган».
Мавзуга оид

23:16 / 01.04.2025
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди

18:53 / 01.04.2025
Temu Ўзбекистонда ишлаши учун 46 млрд сўм солиқ тўлаши керак — Солиқ қўмитаси

17:41 / 01.04.2025
Хитой Тайван яқинида ҳарбий ўқув машғулотларини бошлаб, орол президентини «паразит» деб атади

17:14 / 01.04.2025