Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Россиянинг махфий флоти танкерини мусодара қилди
Унда 40 миллион еврога тенг бўлган 100 минг тоннага яқин нефть бор эди.

Фото: DPA
Германия божхоначилари январь ойи ўрталаридан бери Болтиқ денгизидаги Рюген ороли қирғоқларида лангар ташлаб турган Eventin танкерини ҳибсга олди, деб ёзди Der Spiegel.
Нашр маълумотларига кўра, танкер 14 март куни тахминан 40 миллион еврога тенг бўлган 100 минг тоннага яқин нефть юки билан бирга мусодара қилинган. Ҳозир Германия ҳукумати Eventin танкеридан нефтни қандай ва қаерда хавфсиз оқизиш ва танкер билан нима қилиш кераклигини ҳал қилмоқда.
Божхона танкерни мусодара қилишидан олдин, Германиянинг турли хил идоралари ўртасида кеманинг тақдири бўйича қизғин мунозаралар бўлган. Энди ҳукумат қарорига кўра, танкер номи ўзгартирилиши мумкин.
Нашрнинг қайд этишича, мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш билан Германия расмийлари Россия нефтининг Болтиқ денгизи орқали транзитига тоқат қилмаслиги ҳақида сигнал юбормоқда.
Панама байроғи остидаги Eventin танкери 6 январь куни Ленинград вилоятининг Кингисепп туманидаги Уст-Луга портидан чиқиб, Мисрнинг Порт-Саид шаҳрига йўл олган эди. 10 январь куни 2006 йилда қурилган кема Германия қирғоқларида бошқарувни йўқотгани маълум бўлди. Нефть тўкилиши хавфи туфайли у яқин портга тортилди. Февраль ойи охирида Европа Иттифоқи расмийлари танкерни Россия махфий флоти кемаси деб ҳисоблаб, Россияга қарши санкциялар рўйхатига киритди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

16:04 / 22.07.2025
Россияда Роза Люксембург жамғармаси «номақбул» деб эълон қилинди

15:45 / 22.07.2025
Алиевнинг гаплари: Боку – Москва низоси янги босқичдами?

15:25 / 22.07.2025
Лондон Россиянинг «соядаги флоти» 135 танкерига қарши санкция киритди

13:53 / 22.07.2025