Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШнинг Европадаги НАТО кучлари қўмондонлигидан воз кечиши мумкин
Вашингтон қарийб 75 йилдан бери НАТО бирлашган қуролли кучлари олий бош қўмондонини тайинлаш бўйича эксклюзив ҳуқуқдан фойдаланиб келади.

Фото: NATO
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Европадаги НАТО кучлари қўмондонлигидан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, NBC News хабар берди. Бунгача қарийб 75 йил давомида Вашингтон НАТО бирлашган қуролли кучларининг олий бош қўмондони (SACEUR) лавозимига тўрт юлдузли генерални тайинлаш бўйича эксклюзив ҳуқуқга эга бўлган.
Телеканал суҳбатдошининг сўзларига кўра, АҚШнинг Европадаги НАТО қўмондонлигидан воз кечиши масаласи Пентагон томонидан жанговар қўмондонликлар ва штабларни қайта тузиш доирасида муҳокама қилинмоқда. Ҳозирда ушбу лавозимда фаолият юритаётган генерал Кристофер Каволи АҚШнинг Европа қўмондонлиги раҳбари ҳам ҳисобланади. У, хусусан, Россия тажовузи фонида Украинага кўрсатилаётган ёрдамни мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Умумий ҳисобда Пентагон 11 та ҳарбий қўмондонликдан бештасини бирлаштириб юбориши мумкин, жумладан, Европа ва Африка қўмондонликларини, уларнинг штаби Германиянинг Штутгарт шаҳрида жойлашади.
АҚШнинг бу каби ҳаракати ҳар йили 270 миллион долларгача маблағни тежашга ёрдам беради, бу эса мамлакат ҳарбий бюджетининг атиги 0,03 фоизини ташкил этади. Агар АҚШ SACEUR лавозимига бошлиқ тайинлашдан воз кечса, НАТОнинг бошқа аъзолари янги бош қўмондонни қайси мамлакатдан тайинлаш масаласини ҳал қилишларига тўғри келади. 2009-2013 йилларда НАТО бош қўмондони бўлган Жеймс Ставридис мазкур қарор АҚШнинг алянсдаги таъсирини заифлаштириши ва НАТОдан тўлиқ чиқиш сари биринчи қадам сифатида қабул қилиниши мумкинлигини таъкидлади.
Таъкидланишича, бунга қадар Трамп АҚШнинг НАТОдаги иштирок форматини ўзгартиришни кўриб чиқа бошлаган. Телеканал манбаларига кўра, Оқ уй раҳбари ёрдамчилари билан алянс аъзолари орасида мудофаа харажатлари белгиланган 2 фоиз даражасига етган давлатларга устунлик беришни муҳокама қилган. Шу мезонга қараб АҚШ қайси иттифоқчилар билан ҳарбий машғулотлар ўтказишини танлайди. Шу билан бирга, NBC News суҳбатдошларининг таъкидлашича, АҚШ Европадаги иштирокини қисқартириши мумкинлиги ҳақида Европа пойтахтларини аллақачон огоҳлантирган. Шу билан бирга, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши Трампнинг НАТО олдидаги мажбуриятларига, жумладан, альянснинг 5-моддасига содиқ эканини билдирган.
2014 йил сентябрда НАТО аъзолари учун мудофаа харажатларини ЯИМнинг камида 2 фоизига етказиш талаби жорий этилган ва бу кўрсаткичга эришиш учун 10 йил муддат берилган эди. Бироқ 2024 йил охирига келиб, атиги 32 та давлатдан 23 таси ушбу талабларга жавоб бера олган. Харажатларни етарли даражада ошира олмаганлар қаторида Хорватия, Португалия, Италия, Канада, Белгия, Словения, Люксембург ва Испания давлатлари бор. Ўз навбатида Трамп НАТО аъзоларини яқин истиқболда мудофаа харажатларини 5 фоизгача оширишга чақирган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ДХХ раиси Афғонистон Разведка хизмати раиси ва ички ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистон | 13:27
-
Оҳангаронда юк машинаси ЙТҲ жойида ишлаётган инспекторлар машинасини уриб юборди
Жамият | 13:20
-
Президент мактаблари 1-босқич имтиҳон натижалари чиқди
Таълим | 13:14
-
103 хизмати барча ҳудудий филиалларида Call-back тизими йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистон | 13:12
Мавзуга оид

23:01 / 22.07.2025
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди

19:00 / 22.07.2025
АҚШ яна ЮНЕСКО таркибидан чиқади

18:57 / 22.07.2025
АҚШда Мартин Лютер Кингнинг ўлдирилишига оид тергов ҳужжатлари ошкор этилди

08:18 / 22.07.2025