«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони таъсис этилди
Унвон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш борасида салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.
Қонунга кўра, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.
Шунингдек, экологик жиҳатдан тоза ва инновацион технологияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалиётга жорий этишда, яшил ҳудудларни кенгайтиришда ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлодни табиатга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда тизимда юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассис-ходимларга ва соҳанинг бошқа вакилларига, шунингдек, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини амалга ошираётган экофаолларга берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон ХАЭА бош директорини ядро иншоотларига киритмайдиган бўлди
Жаҳон | 21:11
-
Telegram бир нечта OSINT каналларни блоклади
Жаҳон | 20:36
-
Бобур Абдухолиқов ва Гулрухбегим Тоҳиржонова давлат мукофоти билан тақдирланди
Спорт | 19:50
-
Ўзбекистон Мўғулистондан 2 минг тонна «ҳалол» от ва қўй гўшти сотиб олади
Иқтисодиёт | 19:40
Мавзуга оид

18:24 / 24.06.2025
Британиялик олимлар ичак таёқчасини модификация қилиб, пластмассани парацетамолга айлантирди

15:09 / 03.06.2025
2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этилади

21:00 / 17.05.2025
«Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати ўтказилади

07:35 / 25.04.2025