Жамият | 08:10 / 10.03.2025
1497
1 дақиқада ўқилади

Себзор кўчасида иккита Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

2025 йил 7 март куни соат 20:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2003 йилда туғилган У.А. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашинаси ҳамда 1994 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳайдовчиларнинг келишувига асосан йўл-транспорт ҳодисаси E-protocol тўғрисидаги хабарнома орқали расмийлаштирилган.

Мавзуга оид