Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Татуировка тери саратонига сабаб бўлиши мумкин
Айниқса, кафт ўлчамидан каттароқ татуировкалар янада хавфли экани аниқланди.

Фото: iStock
Дания ва финландиялик олимлардан иборат халқаро гуруҳ татуировкалар тери саратони ва лимфома хавфини ошириши мумкинлигини аниқлади. Айниқса, йирик татуировкалар янада хавфлироқ экани маълум бўлди. Ушбу тадқиқот натижалари BMC Public Health илмий журналида эълон қилинди.
Татуировка учун сиёҳ терига киритилганда, унинг бир қисми иммунитет тизимининг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланган лимфа тугунлари томонидан сўрилади. Организм эса бу заррачаларни ёт моддалар сифатида қабул қилади. Бу иммунитет тизимининг доимий фаоллашуви ва сурункали яллиғланишга олиб келиши мумкин.
“Биз сиёҳнинг лимфа тугунларида тўпланишини кузатяпмиз, бу уларнинг вазифасини сусайтириши ёки соғлиққа бошқа салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб гумон қилмоқдамиз”, — деб изоҳ берди Жанубий Дания университети профессори, гематолог Генрик Фредериксен.
Тадқиқотда олимлар 5900 нафардан ортиқ даниялик эгизаклар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Danish Twin Tattoo Cohort маълумотларидан фойдаланган. Бу умумий генетик ва экологик омилларни инобатга олган ҳолда, бири татуировкали, иккинчиси эса татуировкасиз бўлган эгизакларни таққослаш имкониятини яратди.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, татуировка қилдирган одамларда тери саратони ва лимфома касалликлари кўпроқ учрайди. Айниқса, катта ҳажмдаги (кафт ўлчамидан каттароқ) татуси бор шахсларда хавф даражаси юқори экани аниқланди. Уларда лимфома хавфи эса татуировка қилдирмаган одамларга нисбатан қарийб уч баробар юқори бўлган.
Тадқиқот муайян рангдаги сиёҳлар ва саратон хавфи ўртасида боғлиқликни аниқламаган бўлса-да, аввалги изланишлар айрим пигментлар кўпроқ зарарли бўлиши мумкинлигини кўрсатган. Масалан, қизил сиёҳ бошқаларига нисбатан кўпроқ аллергик реакцияларни келтириб чиқаради.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:21 / 09.07.2025
Дания бош вазири: ЕИ 5 йил ичида қайта қуролланиши керак

14:23 / 05.07.2025
Дания Ўзбекистонда биопротеин озуқа қўшимчасини ишлаб чиқаради

23:15 / 01.07.2025
Дания аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни қайтарди

15:23 / 01.07.2025