Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда туғилиш кўрсаткичи тўққиз йил ичида биринчи марта ўсди
Мамлакат шаҳарлари орасида туғилишнинг энг паст коэффициэнти Сеулда қайд этилган. Ўтган йилги ўсиш қисман пандемиядан кейин қурилган оилалар сонининг ошгани билан боғлиқ.

Фото: Getty images
Жанубий Кореяда 2024 йилда туғилиш коэффициенти (бир нафар аёлга тўғри келадиган ўртача болалар прогнози) 0,75 гача кўтарилди — ўтган йили ушбу кўрсаткич 0,72 ни ташкил этганди.
Туғилишнинг ўсиши тўққиз йил ичида биринчи марта қайд этилмоқда, аммо кўрсаткич дунёда энг пастлигича қоляпти. Financila Times’нинг ёзишича, аҳоли сонининг барқарорлигини таъминлаш учун 2,1 даражадаги коэффициент талаб этилади.
Ўтган йилги ўсиш қисман пандемиядан кейин қурилган оилалар сонининг ошгани билан боғлиқ. 2024 йилда мамлакатда турмуш қуришлар сони 14,9 фоизга ошиб, 2019 йилдан бери максимал кўрсаткичга чиққан — 222 минг 422 та.
«Ижтимоий қадриятлар ўзгарди, турмуш қуриш ва фарзанд кўриш ҳақидаги қарашлар яхшиланди», — дейди мамлакат статистика идораси вакили Пак Хён Жун.
Унинг таъкидлашича, ҳар бир омил янги туғилган чақалоқлар сонининг кўпайишига қанчалик ҳисса қўшганини баҳолаш қийин, лекин улар ҳам бир-бирига таъсир қилган.
Мамлакат шаҳарлари орасида туғилишнинг энг паст коэффициенти Сеулда қайд этилган — 0,58. Пойтахтда 51 миллион аҳолига эга Жанубий Кореянинг қарийб 20 фоизи истиқомат қилади. Энг юқори кўрсаткич Сежонда — 1,03. Ушбу шаҳарда аксарият ҳукумат муассасалари жойлашган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

20:16 / 18.07.2025
Ўзбекистон Жанубий Корея божхоначиларига 6 бош хизмат итини етказди

19:12 / 14.07.2025
Жанубий кореялик балиқчилар 1,9 млн долларлик тунецларни денгизга қўйиб юборди

14:58 / 14.07.2025
"Ўткан кунлар" романи корейс тилига таржима қилинди

18:28 / 10.07.2025