Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай валиаҳд шаҳзодаси дунёдаги энг баланд бинодан парашютда сакради
Унинг сакраши акс этган видео Instagram’да олти миллиондан ортиқ кўрилди.

Фото: Видеодан кадр
Дубай валиаҳд шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум дунёдаги энг баланд осмонўпар бино — Бурж Халифадан парашютда сакради. У осмонўпар бинонинг 139-қаватидан сакраётгани акс этган видеони ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлади.
Валиаҳд шаҳзода буни дунёнинг 15 мамлакатидан келган 31 нафар экстремист билан бирга амалга оширган. Gulf News маълумотларига кўра, спортчилар икки кун давомида махсус жиҳозланган 12 метрлик платформадан барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда жами 437 марта сакраган.
Шаҳзоданинг Instagram’га жойлаган видеоси аллақачон олти миллиондан ортиқ кўрилди. Видеода минорага ўрнатилган платформани кўриш мумкин — унда “139-чиқиш” деб ёзилган. Сакраш учун махсус платформа бинонинг 139-қаватидан олти метр юқорироққа ўрнатилган.
Таъкидланишича, Бурж Халифадан парашютда сакраш бўйича бундай фестивал илк бор 2014 йилда ўтказилган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ биринчи марта Украинага ёрдам кўрсатиш учун «Кўнгиллилар коалицияси» йиғилишига қўшилди
Жаҳон | 21:34
-
Илон Маск Grok чатботининг тўртинчи авлодини тақдим этди
Фан-техника | 21:29
-
Малайзияда полиция вертолёти қулаб тушди
Жаҳон | 21:25
-
Президент Чилонзор туманидаги лойиҳалар билан танишди
Ўзбекистон | 20:50
Мавзуга оид

20:03 / 07.07.2025
Саида Мирзиёева Зойид номидаги халқаро мукофотнинг ҳакамлар ҳайъатига киритилди

22:12 / 25.06.2025
Қидирувда бўлган 12 нафар ўзбекистонлик БААдан экстрадиция қилинди

21:38 / 16.06.2025
Дубайда апрел ойидаги жанжал оқибатида икки ўзбекистонлик вафот этгани маълум бўлди

08:39 / 15.06.2025