Жаҳон | 21:25 / 10.07.2025
1562
2 дақиқада ўқилади

Малайзияда полиция вертолёти қулаб тушди

Вертолёт бортида беш киши бўлган. Уларнинг икки нафари аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Фото: Bernama

Малайзияда ўқув машғулоти вақтида ичида қироллик полициясининг беш нафар ходими бўлган вертолёт Пулай дарёсига қулаб тушди. Бу ҳақда маҳаллий Astro Awani телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Геланг-Патах курорт шаҳри яқинида содир бўлган. Денгиз полицияси жабрланувчиларни сувдан эвакуация қилган ва тиббиёт ходимларига топширган.

Уларнинг икки нафари аҳволи оғир, шифокорлар жабрланувчилар ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Қолган полициячилар ҳам жароҳат олган, аммо у қадар жиддий эмас.

«Вертолёт Танжунг-Купанг полиция участкасидан соат 09:51 да кўтарилган, авария эса Малайзия денгиз қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш агентлиги причали яқинига соат 10:25 ларда қулаб тушган», - дейди полиция инспектори Муҳаммад Ҳолид.

Унинг сўзларига кўра, Малайзия Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Авиация ҳодисаларини тергов қилиш бюроси ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов олиб боради.

Аввалроқ Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Жагуар самолёти ўқув парвози вақтида Ражастон штатига қулаб тушгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид