Зеленский Киевда АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог билан учрашди
Учрашув якуни бўйича матбуот анжумани ўтказилиши керак эди, аммо Америка томонининг илтимосига кўра, у бекор қилинди. Зеленский ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига суҳбат «яхши» ўтганини ёзиб қолдирди.

Фото: Getty images
Украина президенти Володимир Зеленский Киевда АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог билан учрашди, деб хабар беради «Украинская Правда».
Аввалига Зеленский ва Келлог учрашувидан кейин матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо у ташкил этилмади.
«Америка томонининг илтимосига кўра, учрашув формати протокол учун суратга олишни ўз ичига олади, баёнотлар ёки саволлар кўзда тутилмаган», — дейди Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров.
Зеленский ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига суҳбат «яхши» ўтганини ёзиб, АҚШга украин халқини қўллаб-қувватлагани, шунингдек, Келлогнинг ўзига «муҳим натижаларга эришишда ҳамкорликдаги ишлар» учун миннатдорчилик билдирди.
«Жанг майдонидаги вазиятни ва барча асирларимизни қандай қилиб қайтаришни, шунингдек, амалий натижа берадиган хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилдик», — дейди Украина президенти.
Келлог Киевга 19 февралда, Ар-Риёдда ўтказилган АҚШ ва Россия музокараларининг эртаси куни учиб келганди. У Украинага «тинглаш» учун келганини ва АҚШ «керак бўлган нарсани беришга тайёрлигини» маълум қилган.
Зеленскийга қадар Келлог Киевда Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибига билан учрашув ўтказган. Вазирнинг айтишича, суҳбат «кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш йўллари» ҳақида бўлган.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби собиқ бошлиғи Тўлқин Қосимов вафот этди
Ўзбекистон | 10:41
-
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга тарихий давлат ташрифи. Тафсилотлар
Ўзбекистон | 10:39
-
ОАВ: Оқ уй Конгрессга камроқ махфий маълумотни тақдим этмоқчи
Жаҳон | 10:00
-
Қонунчилик палатасида мухолифатнинг кафолатли ҳуқуқлари кенгаймоқда
Ўзбекистон | 09:51
Мавзуга оид

18:13 / 21.06.2025
Трампнинг махсус вакили Келлог Минскда Лукашенко билан учрашди

13:00 / 17.06.2025
Россия Киевга дрон ва ракеталар билан вайронкор ҳужум амалга оширди

08:58 / 17.06.2025
Киевга дронлар ҳужуми: камида 18 киши жароҳатланди

13:01 / 12.06.2025