Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анорбанк Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олди
Анорбанк Энергетика вазирлиги жойлашган бинони қарийб 255 млрд сўмга, «Ўзтрансгаз» АЖга тегишли бинони эса 185 млрд сўмга сотиб олди. Аввалроқ, республика даражасидаги ижро органлари Янги Тошкент шаҳрига кўчирилиб, уларнинг ҳозирги бинолари сотилиши маълум қилинганди.

Фото: Kun.uz
Анорбанк Тошкент шаҳри Истиқлол кўчаси 21-уйда жойлашган бино-иншоотларни 254,6 млрд сўмга харид қилган. Битим 2025 йил 27 январ куни тузилган.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг эътибор қаратишича, мазкур бинода Энергетика вазирлиги жойлашган, бино «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг шуъбаси Neft Gaz Bino Inshoot МЧЖ балансида бўлган. 2019 йилда Ўзбекнефтегаз бир муддат Қарши шаҳрига кўчирилгач шаҳар қоқ марказидаги мазкур машҳур бино Энергетика вазирлиги фойдаланувига ўтказиб берилганди.
10 январдаги битимга кўра, Анорбанк Энергетика вазирлиги ёнидаги - Шаҳрисабз кўчаси, 85а манзилда жойлашган бинони ҳам 185 млрд сўмга сотиб олган. Бу бино «Ўзтрансгаз» АЖга тегишли эди.
«Банк соҳасидаги манбаларга кўра, Анорбанк энергетиклар ўтирган бинолар ўрнида банк учун янги бизнес марказни қурмоқчи. Ҳисоб-китоблар шакли (бўлиб тўлаш ёки биратўла) очиқланмаган. Давлат компаниялари балансидаги мазкур биноларни сотишда аукцион ёки қанақадир формал танлов ўтказилгани маълум эмас.
Тижорат банкларининг бинолари хариди бўйича пруденциал назоратни амалга оширувчи Марказий банк муносабати очиқланмаган. Мазкур битим ёш банкнинг ликвидлилиги ва капиталига етарлича босим кўрсатиши мумкин”, дея ёзди иқтисодчи.
Маълумот учун, 2024 йилнинг апрел ойида республика даражасидаги ижро органлари Янги Тошкент шаҳрига кўчирилиб, уларнинг ҳозирги бинолари сотилиши эълон қилинганди. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий бинолар қуришга сарфланади.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

17:09 / 17.07.2025
Bloomberg: Ўзбекистон Mobiuz'ни 300 млн долларга сотмоқчи

13:36 / 03.07.2025
Анорбанк акционери Парижда ўғирлаб кетилди. Тафсилотлар

22:42 / 13.06.2025
Ўзбекистон ўзи билан бир хил рейтингга эга давлатлардан қонун устуворлиги борасида ортда қолмоқда — Moody’s

15:52 / 10.06.2025