«Крокус»даги теракт бўйича тергов якунланди
Энди биринчи бўлиб жабрланувчилар тергов материаллари билан танишади, уларнинг сони мингга яқин.

Фото: ТАСС
Москвадаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган теракт бўйича тергов ниҳоясига етди. Бу ҳақда айбланувчилардан бирининг адвокати Олег Власов маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
«Иш бўйича тергов ҳаракатлари якунланди, томонлар унинг материаллари билан танишишни бошлади. Қонунга кўра, жабрланувчилар бу ишни биринчи бўлиб амалга оширади ва уларнинг сони мингга яқин. Демак, иш тез орада судга ўтказилиши даргумон», деди ҳимоячи.
Судланувчиларнинг адвокатлари теракт бўйича иш март ойи охирида судга топширилишини кутмоқда.
Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залига ҳужум 2024 йил 22 март куни содир бўлди. Тожикистон фуқаролари бўлган тўрт нафар қуролланган шахс концертга келган одамларга қарата ўқ узди, аудиторияга ўт қўйди, сўнгра бинони тарк этиб, машинада қочиб кетди.
Теракт оқибатида 145 киши ҳалок бўлди, бир неча юз киши жароҳатланди. Ушбу ҳужум замонавий Россия тарихидаги энг йирик терактлардан бирига айланди.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими ҳисобланган «Хуросон Вилояти» гуруҳи ўз зиммасига олди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумни содир этиш ва уюштиришда ёрдам беришда гумон қилинган 20 га яқин шахсни қўлга олди, уларнинг аксарияти Тожикистон фуқаролари.
Кейинроқ Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин бу иш бўйича 27 нафар айбланувчи борлигини, бундан ташқари, теракт оқибатида 146 киши ҳалок бўлгани ва яна 551 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Терактдан сўнг Россия ҳудудида мигрантлар учун иш ва яшаш режими кучайтирилди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сув, қуёш ва инновация: хоразмлик фермерлар қандай қилиб ҳосилдорлик ва даромадни оширмоқда?
Жамият | 17:14
-
КХДР Украинадаги урушга қўшимча кучларни юборишга тайёрланмоқда – ОАВ
Жаҳон | 16:57
-
Интернетда iPhone 17 Pro суратлари пайдо бўлди
Фан-техника | 16:50
-
Энг бадавлат 1 фоиз одамнинг бойлиги 33,9 триллион долларга кўпайди
Жаҳон | 16:24
Мавзуга оид

16:57
КХДР Украинадаги урушга қўшимча кучларни юборишга тайёрланмоқда – ОАВ

14:44
Сербияда 6 киши давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинди

14:41
Тошкент босқинининг 160 йиллиги мавзусида илмий йиғин ўтказилди

14:35