Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сербияда 6 киши давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинди
Гумондорлар «Сербияда ҳокимиятни зўравонлик билан алмаштиришни режалаштирган».

Сербияда мамлакат конституциявий тузуми ва хавфсизлигига қарши ҳаракатларга тайёргарлик кўрганликда гумон қилиниб, олти киши қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, 21 июн куни гумондорлар «Сербияда ҳокимиятни зўравонлик билан алмаштиришни режалаштириш» мақсадида Кралево шаҳридаги меҳмонхонада тўпланган. Йиғилишда ҳукумат амалдорларига, полицияга ҳужумлар, ҳукумат бинолари ва оммавий ахборот воситаларининг зўравонлик билан эгаллаб олиниши муҳокама қилинган.
Қўлга олинганлардан бирида серия рақами ўчирилган тўппонча борлиги аниқланган. Яна бир киши ёнидан арбалет топилган. Гумонланувчилар 48 соатга ҳибсга олинди. Вазирлик пресс-релизида уларнинг исми шарифи фақат бош ҳарфлари келтирилган.
N1 нашрига кўра, қуйидаги шахслар ҳибсга олинган: Кралево маҳаллий халқлари уюшмаси вакили Иван Матович, Сербия ҳарбийлар касаба уюшмасининг собиқ раиси Новица Антич, Хорватия ва Косоводаги урушлар фахрийси Бранко Момчилович, собиқ офицер Видан Колжажич ва собиқ полициячи Сржан Гажович.
2024 йил март ойида Politico нашри Ғарб разведка агентлигига таяниб, Новица Антич Россия махсус хизматлари билан яқиндан ҳамкорлик қилган «таъсир агенти» эканини ёзган эди.
2024 йил август ойида Сербия президенти Александр Вучич Россия Сербияга республикада тайёрланаётган оммавий тартибсизликлар ҳақида маълумот берганини, унинг мақсади давлат тўнтариши бўлганини айтди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

23:54 / 14.07.2025
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин

21:01 / 14.07.2025
Трамп Россияга Украина билан келишувга эришиш учун 50 кун муҳлат бермоқчи

20:19 / 14.07.2025
Россия суди ёзувчи Борис Акунинни сиртдан 14 йиллик қамоққа ҳукм қилди

19:03 / 14.07.2025