Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентина ҳам ЖССТдан чиқишини эълон қилди
Аргентина ҳукумати бу каби қарорни Доналд Трамп АҚШни ЖССТдан чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолаганидан икки ҳафта ўтиб қабул қилмоқда.

Фото: The Telegraph
Аргентина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқади. Бу ҳақда мамлакат президентининг матбуот котиби Мануэл Адорни маълум қилди.
Қайд этилишича, Аргентина президенти Хавер Милейнинг қарори «соғлиқни сақлаш сиёсати бўйича, айниқса, (COVID-19) пандемия давридаги чуқур келишмовчиликларга асосланган». Адорнининг қўшимча қилишича, Аргентина ҳукумати «халқаро ташкилотнинг суверенитетга аралашувига йўл қўймайди».
Аргентина ҳукумати халқаро ташкилотдан чиқиш тўғрисидаги қарорни Доналд Трамп АҚШнинг ЖССТдан чиқишига оид фармонни имзолаганидан икки ҳафта ўтиб қабул қилмоқда. Ҳужжатга мувофиқ, АҚШ ЖССТга ҳар қандай турдаги воситалар берилишини тўхтатади, шунингдек, ЖССТда ишловчи барча ходим ва пудратчиларини чақириб олади.
Фармонда белгиланишича, ЖССТ АҚШдан бошқа мамлакатларнинг бадалларига нисбатан номутаносиб равишда катта «тўлов талаб қилади». Бундан ташқари, Трамп ЖССТни зарур ислоҳотларни амалга ошира олмаётганликда ва «ташкилот аъзоларининг номақбул сиёсий таъсирига боғланиб қолганликда» айблаган.
Доналд Трамп биринчи президентлик муддати даврида ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатган эди. Трампнинг фикрига кўра, ташкилотнинг хатти-ҳаракатлари Хитойнинг COVID-19 коронавируси ҳақида «нотўғри маълумот тарқатишига»га ёрдам берган, бу касаллик кўпроқ авж олишига олиб келган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эскалаторлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланади
Ўзбекистон | 15:05
-
Айрим ҳолатларда хавфли пиротехникадан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:00
-
Экологик хавфлилик тоифалари 3 тоифага қисқартирилди
Ўзбекистон | 14:47
-
АҚШда ёш болалар ўртасида никотин билан заҳарланиш сони кескин ошди
Жаҳон | 14:39
Мавзуга оид

23:50 / 02.07.2025
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди

16:06 / 02.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

17:25 / 01.07.2025