Лувр музейида “Мона Лиза”ни томоша қилиш учун алоҳида чипта сотилади
Да Винчининг машҳур асари келгусида алоҳида хонага кўчирилади, уни кўрмоқчи бўлганлар эса қўшимча чипта сотиб олиши керак бўлади.

Фото: Benoit Tessier / Reuters
Париждаги Лувр музейида Леонардо да Винчининг машҳур “Мона Лиза” асарини кўришни истаганлар учун қўшимча чипта жорий этилади. Бу ҳақда музей директори Лоренс де Карс маълум қилди.
28 январ куни Франция президенти Эммануэл Макрон “Луврнинг янги уйғониш даври” дастурини эълон қилганди. Дастур доирасида музей реставрация қилинади. Ундан аввал де Карс бино қониқарсиз ҳолатга келиб қолгани ҳақида ҳукуматга хат йўллаган.
Макрон реставрация доирасида бир нечта янгиликлар эълон қилди. Хусусан, 2031 йилгача музей учун янги ва катта кириш зали барпо этилади, “Мона Лиза” асари алоҳида хонага кўчирилади ҳамда бу хонага кириш учун алоҳида чипта сотиб олиш керак бўлади. Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлардан келган меҳмонлар учун музейга кириш нархлари оширилиши режалаштирилмоқда.
“Ўзгаришлардан бири шуки, кўргазмалар ва доимий коллекцияларга кириш учун битта чипта, ‘Мона Лиза’ни кўриш учун эса қўшимча чипта жорий қилинади”, — деб тушунтирди де Карс.
Ҳозирда Луврга кириш чиптаси нархи 22 евро. 26 ёшгача бўлган Европа Иттифоқи фуқаролари учун кириш бепул. Чипта Луврга ташриф буюрилган кун ва кейинги куни Эжен Делакруа номидаги Миллий музейга ҳам кириш ҳуқуқини беради.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35
-
Ҳаво шарлари ёрдамида Ле-Бурже авиасалони ўтказилишини бузмоқчи бўлган фаоллар ҳибсга олинди
Жаҳон | 22:13
-
Исроил армияси Эроннинг 4 та туманидаги ҳарбий объектларга ҳужум қилди
Жаҳон | 21:07
Мавзуга оид

21:32 / 10.06.2025
Францияда 14 ёшли ўқувчи пичоқ билан мактаб ходимига ҳужум қилди. Жабрланувчи ҳалок бўлди

13:29 / 01.06.2025
«ПСЖ»нинг финалдаги ғалабасидан сўнг Парижда тартибсизликлар юзага келди

10:18 / 18.04.2025
Парижда АҚШ, Европа ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

14:20 / 15.04.2025