Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда 14 ёшли ўқувчи пичоқ билан мактаб ходимига ҳужум қилди. Жабрланувчи ҳалок бўлди
Ҳодиса мактабга киришда сумкани текшириш вақтида содир бўлган. Ўқувчи нима сабабдан бундай қилгани номаълум.

Фото: Libération
Франциянинг Ножан-сюр-Мар шаҳрида ўқувчи мактаб ходимига пичоқ билан ҳужум қилди, деб хабар беради BFM TV.
Қайд этилишича, ҳодиса мактабга киришда сумкани текшириш вақтида содир бўлган. Ҳалок бўлган ходим ўқитувчи бўлганми ёки йўқ, бунга аниқлик киритилмаган. Жабрланувчи аёл олган тан жароҳатлари оқибатида бир неча соатдан кейин вафот этган.
Текширув жараёнида иштирок этган полициячилар ўсмирни зарарсизлантирган. Уларнинг бирига ҳам енгил жароҳат етган.
Маълумотларга кўра, ҳужум қилган шахс 14 ёшли бола бўлиб, олдинлари у полиция эътиборига тушмаган. Ўқувчи нима сабабдан бундай қилгани номаълум.
Апрел ойида Нантда 2009 йилда туғилган ўқувчи мактаб биносида бошқа ўсмирларга пичоқ билан ҳужум қилганди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган ва уч нафари яраланган эди. Ҳодисага ҳужум уюштирган шахснинг таниши билан ўртасидаги можаро сабаб бўлган.
Франция мактабларида қурол бор-йўқлигини оммавий текшириш ишлари март ойида — Париж яқинида мактаб ўқувчилари ўртасида юз берган жанжалда бир ўсмир пичоқланганидан кейин бошланган эди. Мартдан май ойига қадар ушбу текширувлар натижасида 186 та пичоқ топилган, 36 нафар ўқувчи ушланган.
Аввалроқ Австриядаги мактабда отишма юз бергани ва камида 11 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди
Ўзбекистон | 16:19
-
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистон | 16:13
-
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди
Ўзбекистон | 16:05
-
Фронтдаги вазият: Россия пиёдалари Покровскка кира бошлади
Жаҳон | 16:02
Мавзуга оид

10:46 / 18.07.2025
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

08:12 / 06.07.2025
Парижда 100 йиллик тақиқдан кейин Сенада чўмилишга рухсат берилди

13:36 / 03.07.2025
Анорбанк акционери Парижда ўғирлаб кетилди. Тафсилотлар

18:22 / 01.07.2025