Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти
Франция Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Жазоир Франция дипломатик миссиясининг 12 нафар ходимидан мамлакатни тарк этишни сўради. Аввалроқ Францияда уч жазоирлик, жумладан бир дипломат мухолифатчининг ўғирланишига алоқадорликда айбланган эди.

Фото: Valery Hache/AFP/Getty Images
Жазоир Франция элчихонасининг 12 ходимидан 48 соат ичида мамлакатни тарк этишни сўради. Бу ҳақда 14 апрел, душанба куни Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро маълум қилди. 12 киши орасида дипломатлардан ташқари Франция Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳам бор, деб ёзади AFP агентлиги.
Баррот Жазоирни кўрилган чоралардан воз кечишга чақириб, уларни аввалроқ Францияда уч Жазоир фуқароси, жумладан дипломатнинг ҳибсга олинишига муносабат деб атади. «Агар амалдорларимизни ҳайдаб чиқариш қарори ўз кучида қолса, бизнинг зудлик билан муносабат билдиришдан бошқа иложимиз бўлмайди», дея вазирнинг сўзларини келтиради AFP агентлиги.
Жазоирдан француз дипломатлари чиқариб юборилаётгани ҳақидаги хабар расмий равишда тасдиқланмади, деб хабар беради Reuters.
Аввалроқ Францияда уч нафар жазоирлик ҳибсга олингани, улар орасида жумладан, элчихона ходими ҳам борлиги хабар қилинганди. 11 апрел куни Миллий аксилтеррор прокуратураси (PNAT) уларни TikTok ижтимоий тармоғида 1,1 миллиондан ортиқ обуначиси бўлган машҳур жазоирлик мухолифатчи Амир Бухорсни ўғирлашда иштирок этганликда айблади. Жазоир ўз дипломатининг ҳибсга олинишига норозилик билдирди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Жигар касалликларини операциясиз даволаш усули топилди
Фан-техника | 12:07
-
Россия консерва ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияни миллийлаштирди
Жаҳон | 11:55
-
Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қанча қарзи борлиги айтилди
Ўзбекистон | 11:49
Мавзуга оид

08:12 / 06.07.2025
Парижда 100 йиллик тақиқдан кейин Сенада чўмилишга рухсат берилди

13:36 / 03.07.2025
Анорбанк акционери Парижда ўғирлаб кетилди. Тафсилотлар

18:22 / 01.07.2025
Жазирама сабаб Эйфел минорасининг юқори қисми туристлар учун ёпилди

20:56 / 11.06.2025