Жаҳон | 19:37 / 12.01.2025
1678
2 дақиқада ўқилади

Британия суди Apple компаниясига қарши 1,5 млрд фунтлик даъвони кўриб чиқади

Даъвогарлар компанияни бозордаги мавқеини суиистеъмол қилганликда ва App Store орқали юклаб олинган дастурий таъминот учун истеъмолчиларидан «жуда қиммат ва адолатсиз» тўловларни ундирганликда айбламоқда.

Фото: Tada Images / Shutterstock

13 январ куни Лондоннинг рақобат бўйича апелляция суди миллионлаб британиялик истеъмолчилар номидан Apple компаниясига қарши қўзғатилган ишни кўришни бошлайди, деб хабар берди FT.

Даъвогарлар компанияни бозордаги мавқеини суиистеъмол қилганликда ва App Store орқали юклаб олинган дастурий таъминот учун истеъмолчиларидан «жуда қиммат ва адолатсиз» тўловларни ундирганликда айбламоқда. Даъвогарлар компаниядан 1,5 миллиард фунт товон пули талаб қиляпти.

Даъво аризасида айтилишича, Apple компанияси iPhone ва iPad учун дастур ишлаб чиқарувчиларни ўз дастурий таъминотини фақат App Store орқали сотишга мажбурлаб, монополия яратган. Компания сотувдан 30 фоизгача устама олади. Харажатлар, даъвогарларнинг айтишича, истеъмолчилар гарданига тушади. Қайд қилинишича, агар дастурий таъминот рақобатчи дўконлар орқали сотилганида устама анча паст бўлар эди.

Apple даъвони «асоссиз» деб ҳисоблайди. Компаниянинг таъкидлашича, устама одатда бошқа иловалар дўконлари оладиган қийматга мос келади.

Ноябр ойида Буюк Британияда Apple компаниясига қарши яна бир суд жараёни бошланди. Даъвогарлар компанияни iCloud булутли хизматига обуна сотиб олишга мажбурлаганликда айбламоқда. Ушбу даъвода талаб қилинган товон 3 миллиард фунт стерлингни ташкил қилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!