Жаҳон | 19:03 / 11.01.2025
2247
2 дақиқада ўқилади

Колумбияда кичик самолёт қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Самолёт бедарак йўқолгани тўғрисида 8 январ куни маълум қилинган. Аниқланишича, у Колумбия шимоли-ғарбига қулаб тушган ва ҳаво кемаси бортидаги барча ҳалок бўлган.

Колумбия шимоли-ғарбида кичик самолёт қулаб тушди. Бу ҳақда Антокия департаменти Хатарларни бошқариш бюроси департаменти Карлос Риос Пуэртага таяниб, «Синхуа» агентлиги хабар берди.

8 январ куни бедарак йўқолган дея эълон қилинган Pacifica Travel компанияси самолёти Колумбия шимоли-ғарбидаги Антокия департаменти ҳудудига қулагани аниқланди. Унинг бортида икки нафар экипаж аъзоси ва саккиз йўловчи бўлган.

«Афсуски, омон қолганлар йўқ. Ҳодиса жойида 37 нафар ходим иш олиб бормоқда ва биз жасадларни чиқариб олиш ва суд полицияси билан мувофиқлаштиришни ўз ичига оладиган иккинчи босқични тезлаштиряпмиз», — дейди Пуэрта.

Унинг сўзларига кўра, ноқулай об-ҳаво шароити жасадларни чиқариб олиш жараёнларини қийинлаштирган, чунки вертолётлар хизматидан фойдаланиш имконсиз бўлиб қолмоқда.

Колумбия Транспорт вазирлиги ва Фуқаролик авиацияси бошқармаси ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 29 декабр куни Бангкокдан парвоз қилган Jeju Air авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва Жанубий Кореянинг Муан округидаги аэродром панжарасига бориб урилганди. Ушбу ҳалокат бортдаги 181 кишидан 179 нафарининг ҳаётига зомин бўлган.

Ундан олдинроқ, 25 декабр куни Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines (AZAL) самолёти Оқтов яқинида ҳалокатга учраши оқибатида 38 киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!