Жаҳон | 17:20 / 10.01.2025
2621
2 дақиқада ўқилади

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар камайгани қайд этилди

Хорижий фуқаролар томонидан содир этилган жиноятларнинг умумий сони қарийб 1 фоизга камайгани таъкидланмоқда.

Фото: ТАСС

2024 йилда Россияда хорижликлар томонидан содир этилган жиноятларнинг умумий сони 0,9 фоизга, улар томонидан содир этилган босқинчилик эса 27 фоизга, ўғирлик эса қарийб 26 фоизга камайди. Бу ҳақда ТАСС Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

«2024 йил охирига келиб жиноят содир этган хорижий фуқаролар сони 3,8 фоизга камайди. Хорижий фуқаролар томонидан содир этилган жиноятларнинг умумий сони 0,9 фоизга камайди. Хусусан, статистик маълумотларга кўра, хорижликлар томонидан содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар сони 2,2 фоизга камайган», дейилади хабарда.

Департаментнинг таъкидлашича, хорижликлар ўртасида жиноятчиликнинг умумий камайиши фонида қуролли босқинчилик сони 27 фоизга ва ўғирликлар 25,8 фоизга сезиларли даражада камайган.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар 12,3 фоизга, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 12,5 фоизга, қотиллик ва одам ўлдиришга суиқасд қилиш 6,7 фоизга камайган. Хорижий фуқаролар томонидан содир этилган ўғирликлар сони ҳам 9,2 фоизга камайди, деб қайд этди бошқарма.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!