Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органларининг очиқлик фаолияти текширилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Низом Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли маълумотларни Интернетда жойлаштириш бўйича мажбуриятларга риоя этилиши юзасидан масофадан мониторинг ўтказиш тартибини белгилайди.
Барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланган.
Мониторинг режали ва режадан ташқари ўтказилиши мумкин.
Режадан ташқари мониторинг ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
• жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органи томонидан очиқликни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатлари;
• бошқа давлат органларидан олинган маълумотлар;
• ОАВ ва Интернетда очиқликни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақида хабарлар.
Мониторинг ўтказишнинг максимал муддати - 15 иш куни.
Мониторинг якунлари бўйича Агентлик қуйидаги таъсир чораларини қўллаши мумкин:
• давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги қоидабузарликларга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш;
• қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома чиқариш;
• маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11
-
БМТ суди иқлим ўзгаришини жиддий таҳдид деб тан олди
Жаҳон | 22:59
-
Мигрантларни Россияга киришдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш таклиф этилди
Жаҳон | 22:56
-
Исроил парламенти Ўрдун дарёси ғарбий соҳилини аннексия қилишни маъқуллади
Жаҳон | 22:44
Мавзуга оид

14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради

16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?

21:57 / 26.04.2025
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди

17:32 / 04.03.2025