1 февралдан тезюрар поездлар учун чипта нархи ошади
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 февралдан бошлаб тезюрар поездлар учун чипталар нархи оширилишини маълум қилди: «Афросиёб» – 20-25 фоизга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» – 30 фоизга.

Фото: Ўзбекистон темирйўллари
«Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамияти 1 февралдан мамлакат ичида тезюрар поездлар учун чипталар нархи оширилганини маълум қилди.
2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларнинг VIP, бизнес тоифадаги чипта нархлари 25 фоизга, эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тезюрар йўловчи поездлар «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилмоқда.
«Афросиёб» электропоездларни чипта нархлари қуйидагича:
Тошкент — Бухоро
VIP 994 000 сўм
бизнес 751 000 сўм
эконом 484 000 сўм
Тошкент — Қарши
VIP 854 000 сўм
бизнес 634 000 сўм
эконом 406 000 сўм
Тошкент — Самарқанд
VIP 619 000 сўм
бизнес 450 000 сўм
эконом 294 000 сўм этиб белгиланди.
Таъкидланишича, 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар йўналишдаги поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилди.
Ўшандан бери тарифлар бир неча марта ошди: 2023 йил 1 ноябрдан, 2024 йил 20 январдан ва 2024 йил 15 майдан.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

21:42 / 18.06.2025
Қўшмачи “проводник”: поезд купеси ишратхонага айлантирилгани аниқланди

09:53 / 17.06.2025
Ўзбекистонда жазирама сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

09:53 / 15.06.2025
Андижонда темирйўлдаги цистернага чиққан эркакни ток урди

11:51 / 13.06.2025