Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФда мазут тўкилиши сабабли федерал даражадаги фавқулодда режим жорий этилди
Қора денгизга мазутнинг тўкилиши Керч бўғозида танкерларнинг ҳалокати туфайли юзага келди. Бир кун аввал Краснодар ўлкаси губернатори минтақавий даражада фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Фото: Anapa Mayor's Office/REUTERS
Россия президенти Владимир Путин Керч бўғозида танкерлар ҳалокати оқибатида мазут тўкилиши сабабли федерал даражадаги фавқулодда ҳолат (ФҲ) эълон қилди. Бу ҳақда 26 декабр, пайшанба куни Қрим раҳбари Сергей Аксенов маълум қилди. Унга кўра, табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун федерал бюджетдан маблағ ажратилади.
Бир кун аввал Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратев минтақавий даражада фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Бунгача, 17 декабрдан Анапа ва Темрюк районида муниципал даражада фавқулодда ҳолат жорий қилинган. 21 декабр куни нефть маҳсулотлари Қрим қирғоқларига етиб боргач, Керчда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Краснодар ўлкасида мазут тўкилиши сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилди
Краснодар ўлкасида Қора денгиздан мазут келиши давом этаётгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда 25 декабр куни минтақа губернатори Вениамин Кондратев маълум қилди. «Афсуски, Анапа ва Темрюк қирғоқларига нефт маҳсулотларининг тўкилиши узоқ давом этяпти ва тўхтамаяпти, дастлаб олимлар ва мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мазутнинг асосий қисми Қора денгиз тубида қолиши керак эди, бу уни сувда тўплашга имкон берарди, аммо об-ҳаво туфайли ҳаво исиб, нефт маҳсулотлари юқорига кўтариляпти. Натижада улар бизнинг пляжларимизга чиқиб келяпти», - деб ёзди Кондратев.
«Ҳозиргача Анапа ва Темрюк райони расмийлари томонидан жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилиб келаётганди. Аммо вазият кескинлигича қолмоқда. Бугундан бошлаб ўлкада фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга қарор қилдим», — дея қўшимча қилди расмий.
У «илк кунларданоқ ёрдамга келган кўнгиллилар ва ўлка аҳолисига» миннатдорчилик билдирди. Ҳозирда бутун Россия бўйлаб кўнгиллиларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштирган «Разлив нефти в Черном море» Telegram-каналида аллақачон 95 мингдан ортиқ иштирокчи бор. Одамлар мустақил равишда пляжлардан мазутни қопларга йиғиб, олиб кетишяпти, шунингдек, жабрланган ҳайвонларга ёрдам беришяпти.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

11:40 / 05.04.2025
Россияда Қора денгизда мазут тўкилишидан етказилган зарар баҳоланди

15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди

13:25 / 20.01.2025
Кубан пляжларидаги 24 та участкада - мазутнинг такрорий сизиб чиқиши

18:00 / 18.01.2025